25-ноябрда Бишкекда ва Ўш шаҳрида адолатсизликка ҳамда сўз эркинлигига босимларга қарши акция ўтди.
Бишкекдаги пиёда юришга 700га яқин фаоллар, журналистлар ва бефарқ бўлмаган одамлар қатнашди.
Улар темир йў вокзалидан марказий майдон томонга юриб келишди. Фаоллар йўл бўйи «Сўзга эркинлик керак», «Эркин Қирғизистон» деган шиор билан юришди.
Бундан ташқари, акциянинг иштирокчилари «Сиёсий маҳкумга озодлик!», «Инсон ҳуқуқи, эркинлиги қаерда?», «Сўзга эркинлик керак», «Эркинлик учун», «Азаттык» ва бошқа плакатлар билан чиқишди. Акциянинг ниҳоясида иштирокчилар телефонларининг чироғини ёқиб, Қирғизистон мадҳиясини куйлашди.
Ўш шаҳрида эса сўз эркинлигини қўллаган 20 нафарга яқин журналистлар ва фаоллар қатнашди.
Улар баробар сўз эркинлиги учун мақсадлари бир эканини айтиб, ҳукуматдан қонунийликни талаб қилишди.
Акцияга журналист Идирис Исаков ҳам келди. У сўз эркинлигига босим давом этса, у ҳолда Қирғизистон «халқини боқа олмай қолади» деб билдирди.
Шунингдек, у акцияга чиққан журналистларни барининг мақсади бир эканини айтиб, мамлакатда эркинлик шаклланиши керак эканини таъкидлади.
«Биз "Туркманистон эмасмиз. Туркманистон халқнинг барини оғзини ёпиб қўйиб, гази кўп экан, ўша гази билан халқни боқаман" демоқда. Шунда ҳам боқа олмаяпти. Чунки сўз эркинлиги, тадбиркорлик эркинлиги йўқ. Бизда ҳозир шундай йўл билан кетсак Туркманистондек бўламиз, улардан ҳам ўтиб кетамиз. Чунки бизда табиий ресурс йўқ, ундай газимиз йўқ», — деди у.
Темировни депортация қилиш
Бишкек шаҳар суди 23-ноябрда журналист Болот Темировни Жиноят кодексининг 70-моддасининг («Ўлкадан чиқариб юбориш») асосида мамлакатдан чиқариб юбориш қарорини қабул қилган. Бу модда бўйича чет эллик фуқаро ёки жазо муддатини ўтагандан кейин фуқаролиги йўқ одамлар Қирғизистондан ташқарига чиқарилади.
Аввалро Бишкекнинг Свердлов туман суди Темировни гиёҳванд моддани сақлаш ва чегарани ноқонуний кесиб ўтиш иши бўйича оқлаган, аммо ҳужжатни сохталаштириш иши бўйича айбдор деб топган. Терговчилар журналист паспортини мазкур қалбаки ҳарбий гувоҳномасининг ёрдами билан «ноқонуний» олган деб ҳисоблашади. Аммо бу ишнинг муддати ўтиб кетганидан Темировга жазо тайинланмаган.
Темиров ўзи охирги сўзида ишни «ҳукуматнинг топшириғи» деб атаган. Шаҳар судининг йиғинида Темировнинг адвокатлари журналистни жиноят таркиби йўқлиги сабаб тўлиғи билан оқлашни талаб қилишган.
Шаҳар судининг қароридан кейин Болот Темировни суд залидан куч билан олиб чиқиб, машина билан номаълум томонга олиб кетишган. Уч соатдан ортиқ журналистнинг дараги бўлмаган — Темировни Бишкекнинг вақтинча сақлаш жойларидан ҳам, махсус ҳибсхоналардан ҳам топа олишмаган. Кейинчалик Темировнинг адвокати Баатир Ботобеков «Клооп»га Темировни «куч билан яширишмоқда» деб билдирган.
Кечга яқин Ботобеков Темировни қидириб «Манас» аэропортига келган. У ердан адвокат аэропортдаги милиция бўлимига бориб сўраганда «Темировни ҳеч ким олиб келмаганини» айтишган.
Бироқ соат 20:00га яқин милиция бўлимига фуқаролик кийимидаги, муҳтамалан, ҳуқуқ тартибот органларининг ёки МХДҚнинг ходимлари кириб, у ердан шошилинч Темировни чиқариб, лифт билан учиш залига кўтарилиб кетишган.
Кейин суриштирувчи журналистнинг адвокатлари Темировни Қирғизистондан Москвага депортация қилишганини билдиришган.