Ўшда турмуш ўртоғини ва қайакасини калтаклаган киши укаси билан бирга қамоққа олинди

297
Қўлга олинган гумондорлар

23-ноябрда Ўш шаҳрида ака-укалар «Соғлиққа зарар етказди» деган гумон билан вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, 9-ноябрь куни 28 ёшдаги турғун турмуш ўртоғига қўл кўтариб, низо чиқарган. Шу сабаб аёл ўзининг акасини ёрдамга чақирган. Аммо гумонланувчи укаси билан бирга аёлига, унинг акасига ҳамда ўзининг қариндошига қўл кўтариб, зарар етказган.

Дастлаб мазкур факт бўйича «Безорилик» моддаси билан иш қўзғалган. 22-ноябрда суд-тиббий экспертизанинг хулосаси билан аёлни акасининг жароҳати оғир деб топилиб, «Танага оғир зарар етказиш» моддасига ўзгартирилган.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Қирғизистондаги аёлларга нисбатан зўравонлик

ИИВнинг маълумотига кўра, ўтган йили мамлакатда 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти қайд этилган. Бу 2020-йилга нисбатан 12%га кўп.

Зўравонликдан аксарият аёллар жабр кўради. Уларнинг кўпчилиги милицияга ариза билан мурожаат қилмагани сабаб қайдга олинмайди, ҳисобга олинмайди. Бу оилавий зўравонликнинг кўлами расмий статистикадан бир қанча катта эканидан хабар беради.

Тажовузчини қонун доирасида жазолаш жуда мураккаб — кўпчилик жиноят ишлари жарима пули тўлаш ёки жамоатчилик ишларга жалб қилиш билан чекланади. Шу сабабдан суд жавобига тортилмаслигини билган агрессор аёлни ўлдириб ҳам қўйиши мумкин.