Бир иллюстрация билан: Куч органларига дош бериб нур таратган Темиров

27

Рассом Татяна Зеленская ўзининг ижтимоий тармоқларида суриштирувчи журналист Болот Темировга бағишланган иллюстрацияни чоп этди. Бир кун аввал Темиров суд қарори билан мамлакатдан чиқариб юборилган эди.

Суратда журналист куч идораларининг ва суд тизимининг олдида нур таратиб туради. Зеленская Темиров билан милиция ходимларининг фонида тасвирланган суратга «антиутопия» деган хэштег қолдирган.

Сурат: Татьяна Зеленская

Темировнинг Қирғизистондан чиқарилиши

23-ноябрда Бишкек шаҳар суди суриштирувчи журналист Болот Темировнинг «ҳужжатларни сохталаштириш иши» бўйича аппеляция шикоятини кўриб чиққан. Йиғиннинг давомида давлат айбловчиси судга Болот Темировни мамлакатдан чиқариб юбориш таклифини келтирган.

Суд коллегияси айбловга рози бўлиб, Темировни мамлакатдан чиқариш бўйича янги ҳукм қабул қилган. Ҳуқуқ тартибот органининг ходимлари Темировни суд залидан куч қўлланиб олиб чиқиб кетишган.

Уни қаерга олиб боришларини адвокатга ҳам, ОАВ вакилларига ҳам айтилмаган — Темиров қаерда экани бир неча соат давомида номаълум бўлган.

Кейинчалик суриштирувчи Қирғизистонда Россияга депортациялангани маълум бўлди.