Энергетика вазирлиги Қирғизистонда АЭС қуриш бўйича «Росатом» билан ҳамкорлик қилади

148
Сурат: ҚРнинг Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги билан Россиядаги «Русатом Энерджи Проджект» акционерлик жамиятининг («Росатом») АЭС қуриш бўйича ҳамкорлиги бўйича ҳужжатга қўл қўйилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлигидан билдиришди.

Билдирувга кўра, мазкур келишув 21-22-ноябрда Россиянинг Сочи шаҳрида ўтган халқаро «АТОМЭКСПО-2022» форуми доирасида тузилди.

«Келишувнинг моҳияти Энергетика вазирлиги билан «Росатом»нинг ўртасида Қирғизистоннинг ҳудудида кичик қувватдаги атом станциясини қуришнинг техник-иқтисодий асосламасини тайёрлашда», — деб айтилади билдирувда.

Мазкур келишувга Энергетика вазири Таалайбек Ибраев ҳамда «Росатом»нинг вакили Андрей Рождествин қўл қўйгани айтилди.

Қирғизистон ва «Росатом» ўртасидаги меморандум

21-январда Қирғизистон билан Россия қувватлилиги кичик атом станцияси қуриш борасида ҳамкорлик бўйича меморандумга қўл қўйишган.

Меморандумнинг доирасида тарафлар Қирғизистон ҳудудида РИТМ-200Н реактор станциясининг базасида қувватлилиги кичик атом электр станциясини қуриш бўйича хамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдиришган.

Кичик қувватдаги АЭС қуришдан ташқари, меморандум Қирғизистоннинг ядровий  инфраструктурасини ривожлантиришга хисса қўшишни ҳамда ядровий энергетика тармоғидаги мутахассисларнинг илмий-техник квалификациясини ортиришни ўз ичига олади.

Ўшанда Энергетика вазирлиги кичик қувватли АЭС қуриш бўйича қарор қабул қилинганича йўқлигини, уни экспертизадан, текширувдан ва барча босқичдаги жамоатчилик муҳокамаларидан кейингина қабул қилиш мумкинлигини айтишган.

15-февралдаги матбуот анжуманида Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров Қирғизистоннинг АЭС қуришни бошлаш ниятида эканини билдирган.