Халқаро молия институтлари давлат харидлари қонунига тузатишларни чақиртириб олишни сўради

279

Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки Қирғизистон ҳукуматидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунга киритилган тузатишларни қайтариб олишни сўраган. Бу ҳақда уларнинг Вазирлар Маҳкамасининг раиси Ақилбек Жапаровга йўллаган мактубида айтилади. Уларнинг фикрича, ўзгартиришлар солиқ тўловчилар пулидан самарали фойдаланиш концепциясини бутунлай инкор этади.

Мактуб муаллифлари ўзгартишлар давлат харидлари соҳасидаги коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни бекор қилишини таъкидламоқда. Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, харид қилувчи ташкилотлар етказиб берувчиларни рақобат, шаффофлик, адолат ва ҳисобдорлик бўлмаган шароитда танлашга мажбур бўлади.

«Бу давлат харажатларининг энг йирик канали бўлган давлат харидлари тизимини фирибгарлик ва қонунбузарликларга кўпроқ мойил қилади ва солиқ тўловчилар маблағларидан самарали фойдаланиш концепциясига бутунлай путур етказади. Иқтисодиёт, самарадорлик, ошкоралик ва адолат тамойиллари йўқ қилинади, бу эса бозор рақобатини бузиб, бозор ривожланишига тўсқинлик қилади», — дейилади мактубда.

Тендер тизимини бекор қилиш

Президентнинг администрацияси «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритишни  2022-йилнинг октябр ойидаёқ таклиф қилган эди. Ўзгартиришлар давлат харидларини амалга оширишни «такомиллаштириш ва оптималлаштириш», шунингдек, «коррупцияни бартараф этиш» мақсадини кўзлаши айтилган.

Бироқ, мустақил ҳуқуқшунослар буни такомиллаштириш эмас, балки амалдаги тендер тизимини бутунлай йўқ қилиш деб ҳисоблашди.

Иллюстрация Алина Печенкина.

Қонун лойиҳасида давлат харидларининг икки усулини – чекланмаган ва чекланган усулини олиб ташлаш таклиф этилмоқда. Бу давлат харидлари фақатгина «котировкаларни сўраш» ва «ягона манба» харид усуллари орқали амалга оширилади. Бошқача қилиб айтганда, бу рақобатсиз тўғридан-тўғри харидлар бўлади.

Бундай операцияларга 2020-йили, Қирғизистонда COVID-19 пандемияси туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилганида рухсат берилган.

Европа Иттифоқи давлат шартномаларининг таҳлили шуни кўрсатадики, тўғридан-тўғри шартномалар товарлар ва хизматлар нархининг ошишига олиб келади. Масалан, юз ниқоблари бозор нархидан 10 баравар қиммат сотиб олинган.

Шунингдек, президент администрацияси таклифларни баҳолайдиган, ғолибни аниқлайдиган ёки қоидабузарликлар аниқланса, харидни муваффақиятсиз деб топувчм комиссияни тугатишни таклиф қилди. Бюджет режалаштириш ва давлат молияси масалалари бўйича эксперт Бахит Сотибалдиевнинг айтишича, тендер комиссияларининг тугатилиши «жамоатчилик назоратининг буткул йўқолишига» олиб келади деб билдирган бюджетни режалаштириш ва давлат молия масалалари бўйича эксперт Бакит Сатибалдиев.

Аввалроқ «Клооп» давлат харидлари қандай “сояга кетаётгани” ва давлат харидлари тўғрисидаги янги қонун харидларнинг бир қисмини нафақат жамоатчиликдан, балки потенциал қатнашувчилардан  – бизнесменлардан ҳам яшириши мумкинлиги ҳақида ёзган эди.

2021 йилда президент Садир Жапаров «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунни имзолаган, бу эса давлат идоралари томонидан «махфий» қилишга қарор қилган харидларни сир сақлаш имконини беради. Давлат харидлари бўйича очиқ манба маълумотлари журналистлар ва жамоатчиликка ҳукуматга алоқадор компаниялар қачон тендерларда ғолиб чиққанини аниқлаш имконини берди.