Мадумаров депутатларни Кампирободни бериш масаласини қўллашга мажбурлашаётганини билдирди

248

Мухолифатдаги «Бутун Қирғизистон» фракциясининг лидери Адахан Мадумаров парламентнинг 17-ноябрдаги йиғинида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга бериш шартини тузган ҳужжатларни танқид қилиб чиқди.

У келишувни ратификациядан ўтказиш учун Конституцион суднинг қарори кераклигини билдирди.

Адлия вазирлиги Аяз Баетов эса жавобан бу мажбурий эмас деб жавоб берди.

«[Бундай меъёр] ҳозирги регламентда бор бўлса, у аввалгисида [регламентла] ҳам бор эди. Сизлар ҳар ойда қанчалаган келишувни ратификациядан ўтказасизлар? Конституцион суд ҳар бир келган келишувга хулоса бермайди. Конституциявий қонун мавжуд бўлиб, унда конституциявий суд ноаниқ ҳолатда ва агар шикоят бўлса, хулоса беради», — деди амалдор.

Мадумаров буни саводсизлик деб атаб, ҳужжатнинг ташаббусчиси вазирлар маҳкамаси бўлганидан парламент конституциявий судга мурожаат қила олмасди деб қўшимча қилди.

«Биз биринчи марта кўриб чиқаяпмиз давлат чегараси ҳақида. [...] Иккинчидан, ноқонуний. Ҳозир кўриб чиқишимиз ноқонуний. Минг марта қичқираман; ноқонуний! Бу замон ўтади, бошқа ҳукумат келади. Албатта шуни қараганда меники ҳақиқат эканини, депутатларники ҳақиқат эканини кейин минг фоиз қўллайди. Сабаб: ноқонуний. Мана буни қўл-оёқни қайриб, тегишли қонунни қабул қилдириш деб ҳисобланади», — деди депутат.

Бу орада сўзга МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев аралашиб, бугунги ҳукумат ўз ҳаракатлари учун жавоб беришга тайёр эканини ва давлатни ҳимоя қилаётганини айтди.

«Мамлакатнинг манфаатини бундан кейин ҳам ҳимоя қиламиз. Ҳеч ким масъулиятдан қочгани йўқ. Бошқа ҳукумат келганда кўрамиз, Худонинг пешонага ёзганини кўрамиз. Биз қонун доирасида халқимизнинг, юртимизнинг, давлатимизнинг манфаати учун ҳаракат қиляпмиз», — деб таъкидлади у.

Депутатнинг танқидига Садир Жапаров ҳам жавоб беришга қарор қилиб, Аяз Баетовга ён босди.«Бу вазир сиздан савод жиҳатидан ҳеч кам эмас, ортиқ бўлса ортиқ. Уч тилда эркин гаплашади: инглизча, русча, қирғизча. 30 йилдан бери ололмай, шу залда қичқириқлар, талаш-тортишувлар, муштлашув бўлиб келган Қумторни олишда катта ҳисса қўшди. Халқаро ҳуқуқий масалаларда ҳам [хиссасини қўшди]. Кечаси соат 3да уйғотиб, Конституция, қонунларни сўрасангиз айтиб беради», — деди президент.

Жапаров Лайлак билан Ворухнинг ўртасидаги ерни бетараф қилишни исташаётганини билдирди.