Қирғизистон Россияга қарам бўлгани учун БМТда Россиянинг Украинага товон тўлаш масаласида овоз беришдан бетараф қолди. Беларус каби репарацияга қарши ҳам бўла олгани йўқ, чунки Ғарбнинг навбатдаги санкцияларига учрашдан қўрқади. Бу ҳақдаги фикрларини «Клооп»га Марказий Осиё ва Хитой бўйича эксперт Темур Умаров билдирди.
15-ноябрда БМТнинг Бош ассамблеяси резолюция қабул қилди, унга кўра, Россия Украинадаги уруши туфайли молиявий жавобгарликк тортилиши мумкин. Товон тўлатиш учун 93 давлат, жумладан АҚШ ва барча ЕИ мамлакатлари розилигини бериб, 13 давлат (жумладан Россия, Хитой, Эрон ва Беларус) қарши овоз берди, яна 74 давлат (жумладан Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон) бетараф қолган.
Умаровнинг айтишича, Қирғизистон Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар каби бетараф қолишга ҳаракат қилмоқда.
«Бир томондан Россияга қарам экани йўл қўймайди, бошқа томондан дунё жамиятининг айблови ҳамда такрорий санкциялар бор. Унинг устига БМТда овоз бериш кўп нарсани ҳал қилмайди, шу сабабдан бу аксарият кўплаган давлатлар томонидан реал бир ўзгаришлар учун эмас, позициясини кўрсатиш учун қўлланилади», — дейди эксперт.
Украинадаги уруш қарийб 9 ойдан бери давом этмоқда. Россия 24 февраль куни Украинани «демилитаризация» ва «деназификация қилиш» зарурлигини айтиб, Украинага кенг кўламли босқинни бошлади. 7 ноябрь ҳолатига кўра, БМТ маълумотларига кўра, Украинадаги уруш туфайли 6490 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Яна 10 минг киши жароҳатланган. Бироқ ташкилот қурбонлар сони анча кўп бўлиши мумкинлигини қайд этади.
Қатор давлатлар, жумладан АҚШ ва Европа Иттифоқи Россия қўшинларининг Украинага бостириб киришига жавобан Россияга нисбатан мисли кўрилмаган иқтисодий санкциялар киритди. Бу Россияни жорий этилган санкциялар миқдори бўйича жаҳон етакчисига айлантирди. Бундан ташқари, мамлакатлар россиялик амалдорлар, олигархлар ва бизнесменларга қарши шахсий санкциялар ҳам қўлламоқда.