Ўш вилоятининг Ўзган туманида балоғатга етмаган қизни олиб қочган уч киши пробация назорати билан бўшатилди. Бу ҳақда Олий судннг сайтида эълон қилинди.
Маълумотга кўра, жиноят жорий йилнинг 24-февралида қайд этилган. Унда Ўзган туманининг 27 ёшдаги тўрт турғуни мазкур туманнинг 17 ёшдаги турғуни никоҳга олиш мақсадида олиб қочган.
Ўшанда асосий шубҳали қизни олиб қочиб ўзининг уйига олиб келиб, совчи юборганда милиция келиб қолганини айтган.
Ўзган туман суди уч гумонланувчини ҳам «Никоҳга олиш мақсадида олиб қочиш» моддаси билан айбдор деб топиб, етти йилга озодликдан ажратиш қарорини қабул қилган. Айни вақтда уларга уч йиллик пробация назорати тайинланиб, эҳтиёт чораси қатори танланган уй қамоғидан бўшатган.
Қирғизистондаги олиб қочиш
Қирғизистонда қизларни олиб қочиб, никоҳга мажбур қилишади. Ишларнинг кўпи судга етмай қисқариб кетади — етса ҳам айбланувчилар кўп ҳолларда жазосиз қолишади. Масалан 2020-йили Жалолобод вилоятида олиб қочиш бўйича 19 факт қайд этилиб, уларнинг бари терговда қисқарган.
Милиция бунга «қизларнинг ота-оналари улар ўз истаги билан турмуш қурганини, даъволари йўқ эканини айтиб ёзган қарши аризаларини» сабаб қилиб кўрсатган.
2021-йилнинг апрель ойида ўғирланиб, шундан кейин ўлдирилган Айзаданинг фожеали воқеасидан кейин «Клооп»нинг журналистлари «олиб қочиш» бўйича охирги беш йилдаги суд жараёнларини тадқиқ қилиб, Қирғизистонда олиб қочишга қарши модда деярлик ишламайди деган хулосага келишган.