МТРК ва НТС телеканали «Азаттик»нинг дастурларини кўрсатишни тўхтатди

299

Миллий теледастурлар корпорациясига қарашли “Биринчи радио” ва НТС канали «Азаттык»нинг дастурларини эфирга беришни тўхтатди. Бу ҳақда «Азаттык» радиоси билдирди. 

Маълумотга кўра, Биринчи радио 23 октябрдан бошлаб техник сабабларга кўра муассасанинг эфирини тўхтатди. «Азаттик»ка йўлланган расмий хатда бунга сунъий йўлдошдан (УМҲ 160 Р) сигнал олаётган ускунанинг ишдан чиқиши сабаб бўлгани айтилади.

13 ноябрь куни НТС ва «Санжыра» Азаттик телерадио дастурларини кўрсатишни тўхтатган. Бу ҳақда канал раҳбарияти оғзаки, сабабларини изоҳламаган ҳолда маълум қилди. Азаттик НТСга мурожаат қилиб, трансляцияни тўхтатиш сабабларини расман маълум қилишни сўради.

НТС раҳбари Айдай Ивакова 13 ноябрь куни кечқурун таҳририят билан боғланиб, “Азаттик кўрсатувларини расмийлар билан муаммолар ҳал этилмагунича эфирга узатиб бўлмайди” деган маълумот билан чекланди. У бунга нима сабаб бўлганлиги, расмий қарор бор-йўқлигига аниқлик киритмади ва “сабабларини ўзи ҳам билмаслигини” таъкидлади ва душанба куни маълумотга ойдинлик киритишга ваъда берди.

Азаттикнинг эрталабки ва кечки дастурлари 2018 йилдан бери «Санжыра» радиосида эфирга узатилади.

26 октябрь куни Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Азаттик Медиа сайтларини икки ойга блокировка қилишга қарор қилди.

“Озод Европа/Озодлик” радиоси раҳбарияти бу ҳаракатни Қирғизистонда демократияга путур этказувчи эркин оммавий ахборот воситаларини таъқиб қилиш деб баҳолади.

31 октябрь куни ДемирБанк Озодлик Медиа ҳисобларлари блоклангани ҳақида оғзаки хабар берди. 2 ноябрь куни Демир Банк сўровига жавобан “Террорчилик фаолиятини молиялаштириш ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатилганини маълум қилди.

Азаттик - нотижорат, мустақил Radio Free Europe/Озодлик Радиоси корпорациясининг қирғиз хизмати бўлиб, Қирғизистонда расмий равишда Азаттик Медиа Институти сифатида рўйхатдан ўтган.

Азаттик Қирғизистон ва жаҳондаги воқеалар, ижтимоий ҳаёт ва демократик ҳодисаларни холис ёритиб боради, ўз материалларини телевидение, радио, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатади.