Ўшнинг собиқ мэри Мирзақматов билан ИИВНинг собиқ етакчиси Турганбаев қуда бўлди

243

Ўшнинг собиқ мэри Мелис Мирзақматов қизи Қаникейни ИИВнинг собиқ бошчиси Мелис Турганбаевнинг ўғли Азаматга турмушга берди. Бу ҳақда фаол Урматбек Акунов Фейсбук саҳифасида билдирди.

«Бугун Қирғизистонда катта тўй, Ўшнинг азамати Мелис Мирзакматов билан Нориннинг генерал ўғли Мелис Турганбаев акамиз қуда бўлиб, келин олиб, қуда-анда бўлишди. Азамат билан келинимиз Қаникей узоқ умр кўринглар!» — деб ёзиб тўйдан олинган суратларни эълон қилди Акунов.

Қиз узатиш маросимидан олинган видеони тўйга борган қўшиқчи Гулзада Рискулова ҳам Инстаграм саҳифасида эълон қилди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Гулзада Рыскулова (@gulzada.ryskulova.official)

Reporter Akipress’нинг маълумотига кўра, тўйга президентнинг собиқ маслаҳатчиси Дуйшонбек Ирсалиев, ИИВнинг собиқ ўринбосари Курсан Асанов, Жогорку Кенешнинг депутати Жусупбек Коргонбай ўғли, Олий суднинг собиқ етакчиси Курманбек Осмонов, Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Искендер Гаипкулов, Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Махабат Мавлянова ва бошқалар борган. Уларни ижтимоий тармоққа чиқарилган кадрлардан ҳам кўриш мумкин.

Никоҳ тўйининг ўзи эса 19-ноябрда Бишкекда ўтиши хабар қилинди.

2009-йили Мирзакматовнинг яна бир ўғли — Нурлан — Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Искендер Гаипкуловнинг қизи Гулмира Гаипкулова билан никоҳ қурган.

Мелис Мирзакматов, Мелис Турганбаев дегани ким?

Мелис Мирзакматов Жогорку Кенешнинг тўртинчи чақирилиш депутати, 2009-2013-йили эса Ўшнинг мэри бўлган.

Унга 2014-йили Мирзакматовга нисбатан жиноят иши қўзғалиб, унга Ўшдаги эстакада кўпригини қуришда «хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш» айби қўйилган. Шундан кейин Мирзақматов хорижга чиқиб кетишга мажбур бўлган, 2015-йили эса суд уни сиртдан 7 йилга озодликдан маҳрум қилган.

2020-йили эса парламент сайловидан кейин тартибсизликлар вақтида Мирзакматов Ўш шаҳрига қайтиб келган. Уни шаҳарнинг марказий майдонида минглаган тарафдорлари кутиб олган. Кейинчалик Мирзакматов журналистларга интервью бериб, «жанубий минтақада тинчликни ўрнатишга ёрдам бериш» учун келганини айтган.

Кейин Олий суд унинг иши бўйича чиққан қарорни бекори қилиб, иш қайта тергов қилинишини айтган.

Мелис Турганбаев 2014-2016-йиллари ички ишлар вазири бўлган. 2015-йилнинг кузида ТИЗОдан қочганларни қўлга олиш операциясинин бошқарган.

2016-йили ёзида «Клооп» Турганбаевнинг Болгариядаги бизнесини аниқлаган. Турганбаев у ерда бизнесни ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб турган вақтда рўйхатдан ўтказган. Тургунбаев эса «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида «Болгарияда бизнеси йўқлигини» билдирган.

2019-йилнинг февралида Турганбаев Жазоларни ижро қилиш давлат хизматининг етакчиси бўлиб тайинланган. Бу хизматдан 2020-йилдаги парламент сайлови арафасида, «Замандаш» партияси билан сайловга қатнашиш учун кетган. Аммо партия парламентга ўтмай қолган.