Бишкек шаҳар суди 10 ноябрда Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Канат Исаевга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш бўйича апелляцияни кўриб чиқди.
Натижада шаҳар суди биринчи инстанция қарорини – 2022 йилнинг 23 ноябрига қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақлаш қарорини ўз кучида қолдирди.
Куннинг иккинчи ярмида суд биносининг олдига Исаевнинг тарафдорлари транспортларни кўтариб чиқиб, унинг озод этилишини талаб қилишди.
Бу орада «Клооп»нинг мухбири суд залига собиқ депутатнинг тарафдорлари ва журналистлар киргизилмагани ҳақида хабар берган. Бунинг сабаби «материалларнинг маҳфийлиги» экани айтилган.
Исаевнинг қариндошлари ҳам залга киритилмаган. Видео тасвирдан одамлар ҳеч бўлмаганда саломлашиб олиш учун оиласи ва қизига рухсат беришни сўрашаётганини эшитиш мумкин.
Эслатиб ўтсак, собиқ депутат 23-октябрда қўлга олинган. Унга нисбатан иш қўзғалиб, 23-ноябрга қадар МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилган. Қўлга олингунга қадар бир кун аввал Исаев Кампиробод сув омборини ҳимоя қилиш қўмитасига аъзо бўлиб қирган.
Суддан собиқ депутатнинг 2018-йилнинг 1-октябридан бери ҳеч қаерга кетмаслик тилхати бор эканини билдиришди.
Аммо Исаевга нисбатан қўзғалган жиноят иши яширин гриф эканига таяниб батафсил маълумот беришгани йўқ.
Собиқ депутатнинг қариндошлари айтишича, 23-октябрь куни уни МХДҚга сўроққа чақириб, бир неча соатдан кейин ушлаб кетишган.
Гап 2017-йили қўзғалган жиноят иши ҳақида бўлмоқда. Ўшадан МХДҚнинг ходимлари Исаевни «ҳокимиятни куч билан босиб олишга» тайёргарлик кўриш гумони билан қўлга олишган.
Муаллиф: Зулайка Эркимбаева