Милиция оқин Болот Назаровни ўғирлик гумони билан қўлга олди

209

Милиция ходимлари оқин импровизатор, Temirov Live нашрининг суриштирувчи журналистлари билан ҳамкорлик қилувчи Болот Назаровни ҳибсга олди. У талончиликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда 9 ноябрь куни Чуй вилояти ички ишлар марказий бошқармасининг матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот хизматининг айтишича, 7 ноябрь куни милицияга Беловодское қишлоғида яшовчи фуқаро мурожаат қилган ва улар Чўн-Ариқ қишлоғида Назаров 2008 йилда туғилган вояга етмаган болакайдан айғирини суратга олишни сўраганини айтган. Орадан маълум вақт ўтгач, Назаров унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, отда номаълум томонга қочиб кетган.

Мазкур факт «Ўғирлик» моддаси бўйича қайд этилиб, жиноят иши қўзғатилган.

Чуй вилояти марказий ички ишлар бошқармаси тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Болот Назаров қўлга олингани ҳақида хабар берди. У вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилиб, ўғирланган айғир топилиб, ашёвий далил сифатида олинди.

“Мазкур факт Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ўғирлик) бўйича Москва тумани ИИБда рўйхатга олинган. 8 ноябрь куни жиноий иш қўзғатилган. Қўлга олинган шахс вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Ўғирланган айғир топилиб, ашёвий далил сифатида олинди. Тергов давом этмоқда”, — дейилади милиция бошқармаси хабарида.

Бунга қадар ёзувчи ва публицист Олжобай Шакир Назаровнинг уч кундан бери тайинсиз бўлаётганини айтган эди. У Назаровни тўйга куйлашга чақиришиб, ўғирланган отни совғага бериб юборишганини ёзган.

«Энди янги “операцияга” келайлик. Уч кундан бери Болот Назаровдан дарак йўқ. Бири айтади: “Бокени Беловодский милициясида қамаб қўйишибди ”. Бири айтади: “Бокени тўйга чақирганлар остига от миндиришади… Тата-пата”. Кейин ўша миндирган от эртасига ўғирланган бўлиб чиқади. Бўлганда ҳам уни Болот Назаров ўғирлаб олган эмиш!» — деди у.

Назаров ва Темировнинг қамоққа олиниши

20 январь куни Temirov Live томонидан давлат корхонасидан мазут сотиш орқали 30 миллион сомдан ортиқ даромад олган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари бўйича журналистик суриштирувни эълон қилинган.

Шундан сўнг милиция ходимлари Temirov Live  асосчиси Болот Темиров ва унинг ҳамкасби, оқин-импровизатор Болот Назаровни қўлга олган. Уларни қўлга олиш чоғида ёнидан гиёҳванд моддалар топилгани айтилган.

Темировнинг айтишича, Назаров ва унга бир пакет гашишни «ташлаб қўйишган». Унинг сийдиги ва қон текшируви гиёҳванд моддаларга нисбатан салбий чиққан. Эртасига журналист ва оқинни гаров эвазига озод қилишган.

Кўп ўтмай тармоқда Temirov Live журналистларининг шахсий ҳаёти билан яширин камерада суратга олинган видеолар пайдо бўлган. Журналистлар мухбирлар кузатув остида бўлганини, ўзларини Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларимиз деб таништирган шахслар томонидан шантаж қилинганини аниқлаган.

Сентябрь ойи охирида Свердловск туман суди Болот Темиров иши бўйича ҳукм чиқарди. Гиёҳванд моддаларни сотиш мақсадини кўзламай ишлаб чиқариш ва сақлаш (283-модда 1-қисм), чегарани ноқонуний кесиб ўтиш (378-модда 1-қисм) эпизодлари бўйича судья оқлаган, аммо сохталаштириш (379-модда 2-қисм) бўйича айбдор деб топилиб, муддати ўтганлиги сабабли жазо тайинланмаган.Шундан сўнг прокуратура Темиров бўйича суд қарори устидан шикоят қилган.

Болот Назаров иши бўйича суд жараёни эса ҳамон давом этмоқда.