Ташиев Тошкўмирда МХДҚнинг янги биносини очди

164

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев 9 ноябрда Жалолобод вилоятининг Тошкўмир шаҳрида махсус хизмат бошқармаси учун янги бино очилишида иштирок этди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.

МХДҚнинг Тошкўмир шаҳридаги янги биноси. Сурат: Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Тошкўмир давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг эски биноси СССР даврида қурилган ва ноқулай бўлган.

Янги бинонинг очилиш маросимида маҳаллий ҳокимият вакиллари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг фахрийлари ҳам иштирок этди.

«Ташиев [ўз нутқида] давлат раҳбари Садир Жапаров тарафидан мамлакатни фаровон ўлкага айлантириш, қонун устуворлигини таъминлаш, давлат хавфсизлигини етарли даражада таъминлаш ҳамда халқнинг турмуш шароитини яхшилаш сиёсати бажарилиши керак», — деди МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиев.

Қамчибек Ташиев қизил лентани кесмоқда. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати.

Сентябрь ойи бошида Ташиев Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг элликка яқин янги биноси қурилганини маълум қилган эди.

Ҳукумат нафақат МХДҚ учун иш бинолари, балки махсус хизмат ходимлари учун хонадонларни ҳам қурмоқда. Август ойининг охирида президент Жапаров МХДҚ ходимлари учун янги уйларнинг очқичини топширган. Мазкур кўп қаватли уй Бишкек шаҳрида қурилган.

Ўша вақтда президентнинг матбуот хизмати янги уй 306 оилага мўлжаллангани ва уй 1,5 йил ичида қурилганини билдирган. Маълуомтга кўра, бир квадрат метрнинг нархи 300 долларни ташки қилган.