Глобал иссиқлик бу йил Қирғизистонга қандай таъсир кўрсатди?

181

Ўтган саккиз йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлди. Бу ҳақда Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг глобал иқлимнинг 2022 йилдаги ҳисоботида айтилади. Муаллифларнинг таъкидлашича, иқлим иссиқхона газлари туфайли ўзгариб бормоқда.

*ДГИнинг Глобал иқлим ҳолати бўйича ҳисоботи ҳар йили чиқарилади. У асосий иқлим кўрсаткичларига, экстремал ҳодисалар ва уларнинг таъсири ҳақидаги ҳисоботларни фойдаланган ҳолда иқлимнинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумотларни беради. Ушбу ҳисобот тахминий ҳисобланади,  унинг якуний версияси 2023-йилнинг апрель ойида эълон қилинади.

Ҳаддан ташқари иссиқлик, қурғоқчилик ва ҳалокатли тошқинлар миллионлаб одамларга таъсир кўрсатиб, 2022 йилда миллиардлаб йўқотишларга олиб келди.

«Иқлим ўзгаришининг очиқ белгилари ва оқибатлари янада драматик бўлиб бормоқда. 2022 йилда денгиз сатҳи яна кўтарилиб, Европанинг Алп тоғларидаги музликларга жуда қаттиқ зарбага учради, бу рекорд эришнинг биринчи белгиси бўлиб қолди», — дейилади ҳисоботда.

«Куннинг исиши қанчалик кучли бўлса, унинг оқибатлари шунчалик қаттиқ бўлади. Ҳозир биздаги атмосферада карбонат ангидрид миқдори юқори. Кўплаган музликлар ортга қайтиб келмайдиган нуқтадан аллақачон ўтиб кетган ва эриш юзлаган, минглаган йиллар бўйи давом этиб, сув хавфсизлиги учун жиддий оқибатларни ўз ичига олади», - деб таъкидлашди улар.

Карбонат ангидрид, метан, сув буғлари ва бошқа атмосферадаги иссиқхона газлари қуёшда илиган Ернинг музлашини секинлаштиради, охир-оқибат бу иқлимга таъсир қилиши мумкин. Атмосферадаги карбонат ангидриднинг асосий манбаи инсон фаолияти - қазиб олинадиган ёқилғининг ёниши, биомассанинг ёниши, шу жумладан ўрмонлар, саноатнинг карбонат ангидрид чиқиндилари, масалан, цемент ишлаб чиқаришда.

Ерда фтмосферани ифлослантириш бўйича дунёда биринчи ўринда АҚШ, ундан кейин Хитой ва Россия туради. Бироқ, баъзи олимлар - масалан, Арабаев номидаги КДУнинг Экология ва туризм кафедраси профессори Қайрат Молдошев – глобал иссиқликнинг асосий сабаби қуёшнинг фаоллигининг цикл ўсиши  деб ҳисоблайди.

Ҳисоботдан асосий фактлар

Ҳисоботда иссиқхона газларининг асосий концентрацияси - карбонат ангидрид, метан ва азот оксиди 2021 йили яна рекорд даражага етгани айтилади. Европа Алп тоғларида эса 2022-йили музликларнинг эриши рекордни кўрсатди. Алп тоғларининг барча ҳудуди бўйича ўртача  3 метрдан 4 метргача қалинлиги йўқолди, бу аввалги рекорд 2003 йилга нисбатан сезиларли даражада кўпдир.

«Швейцарияда 2021 йилдан 2022 йилгача дастлабки ўлчовларга бўйича музлик музларининг  6 фоиз ҳажми йўқолган. Тарихда биринчи марта энг юқори ўлчов нуқталарида ҳам қор ёзда сақланмаган ва шунинг учун янги муз тўпланиб қолмаган. Денгиз сатҳининг 1993-2002 ва 2013-2022 йиллардаги ўртача кўтарилиш темпи эса икки баробарга ўсган. Бундай тезлашув муз эришининг кучайиши билан боғлиқ», — дейди метеорологлар.

Метеорологларнинг таъкидлашича, океаннинг исиши охирги икки ўн йилликда жуда юқори бўлаётганини ва  келажакда ҳам бундай иссиқлик давом этади. Шунингдек, ҳисоботдаги маълумотга кўра, экстремал об-ҳаво бўлиши кузатилмоқда.

«Шарқий Африкада тўрт марта кетма-кет келган ёғинғарчилик мавсумида ёғиннинг сони ўртача даражадан паст бўлди ва жорий мавсум ҳам қуруқ бўлиши мумкинлигига ишоралар мавжуд. Июль ва август ойларида рекорд даражадаги ёмғирлар Покистонда кенг кўламли сув тошқинларига олиб келди. Сув тошқинлари март ва апрель ойларида қаттиқ иссиқдан сўнг содир бўлган. Европанинг кўп қисми эса йиллар давомида такрор-такрор кучли иссиқдан қийналган», - деб айтишди метеорологлар.

Уларнинг маълумотига кўра, Буюк Британияда 19 июль куни ҳаво ҳарорати биринчи марта 40°С дан ошиб, янги рекорд ўрнатилган.

Бу, метеорологларнинг фикрига кўра, узоқ давом этган ва ҳалокатли қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари билан бир вақтда бўлиб, Европанинг дарёларида, жумладан Рейн, Луара ва Дунай дарёларида сувнинг сатҳи жуда паст даражага тушиб кетган.

Қирғизистонда ҳам музликлар эриб бормоқда. Республиканинг сув ресурслари хизмати профессор Қайрат Молдошевга таяниб, 8 июлда Иссиқкўл вилоятининг тоғларидаги Жууку довонида музлик қулаб тушганини эслатди. Шу билан бирга, совет мониторинг ўтказиш тизимининг йўқ бўлиши сабабли, мутахассислар буни олдиндан айтиб бера олишмаган. Шу каби воқеа 2000 йили Бишкек яқинидаги Қашқа-сув ҳудудида бўлган.Эриган музликдан келиб чиққан сел талабаларни қоплаган эди.

Молдошев Қирғизистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам худди шундай манзара  — ҳаво ҳарорати кўтарилиб, музликлар эриб, музликлар тез-тез қулаётганини эслатиб, бунга тайёр бўлиш кераклиги ҳақида огоҳлантиради. Профессорга кўра, Қирғизистондаги музликларнинг эриши масаласи сўнгги 10-15 йилдан бери кун тартибида.

Молдошевнинг айтишича, бунинг учун нафақат иссиқхона газлари, балки қуёш фаоллигининг ортиб бораётган цикли ҳам сабаб. Антропоген омилларнинг ичидан Тян-Шан музликларининг эриши қўшни Ўзбекистон ҳудудидаги қуриб қолган Орол денгизи тубидан шамол орқали тарқаган тузлар таъсир қилади. Бу денгиз совет даврида Амударё ва Сирдарё сувларидан далаларни суғоришда фаол фойдаланиш натижасида қуриб қолган.