Қамчибек Ташиев Жалолободдаги тўрт кўчага оиласи ҳисобидан асфальт тўшаб берди

236

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раҳбари Қамчибек Ташиев ва унинг оиласи ҳисобидан Жалолобод вилоятидаги тўртта йўлга асфальт ётқизилди. Бу ҳақда Ташиевга тегишли Region TV телеканали билдирди.

8 ноябрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раҳбари Жалолобод шаҳрининг Жениш микрорайонидаги асфальтланган йўлнинг очилишида иштирок этди. Телеканалнинг таъкидлашича, аввалроқ маҳаллий аҳоли ушбу кўчани унинг отаси Қидирши Ташиев номи билан аташган.

Кидирши Ташиев номидаги кўча. Сурат: Region TV.

7 ноябрда Қамчибек Ташиев ўзи туғилиб ўсган Сузоқ туманининг Барпи қишлоғида ҳам асфальт тўшалган йўлни очган. У кўчага Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари ва унинг оила аъзоларининг пуллари эвазига 1,5 км йўл асфальтланган.

Барпидаги асфальт тўшалган йўл. Сурат: Region TV.

Region TV хабар беришича,Ташиев икки кун ичида тўртта асфальтланган йўлни очган.

«Бу йўл фарзандларимиз, ота-оналаримиз чанг-тўзонда қолмай, қоқилмасдан юришлари учун қилинган. Фойдаланиглар. Халққа хизмат қилсин [...] Биз бу билан тўхтаб қолмаймиз. Аммо қишлоқларнинг муаммолари шу тариқа секин-аста ҳал бўлади», деган Ташиев Барпи йўлининг очилишида.

Ташиев фуқароларга тез-тез ёрдам беради, лекин жамоатчилик МХДҚ раҳбари сарфлаётган маблағларнинг манбаларини ҳар доим ҳам билавермайди. 2022 йилнинг март ойида Ташиев Сузоқ тумани Барпи қишлоғида яшовчи, буйрак касаллигига чалинган Гулжан Абдиразоқ учун уй қуриб бергани маълум бўлди. Ўша пайтда маблағ манбалари кўрсатилмаган.

Шу билан бирга Ташиев Сузоқ тумани Улгу қишлоғида яшовчи ёлғиз она Гулшайир Ташполатовага уй қуриб берган. Қайд этилишича, уй 33 кунда қурилган, аммо қайси пул эвазига бу ҳам номаълум.

Бундан ташқари, Ташиев 8 март куни 1000 нафар кўп болали оналарни ресторанларга таклиф қилиб, байрам билан табриклаган. Сўнг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари яна 1000 кишига ифторлик қилиб, тадбир президент Садир Жапаров топшириғи билан ташкил этилганини айтган. Иккала ҳолатда ҳам молиялаштириш манбалари ошкор этилмаган.

Август ойи бошида Ташиев туғилган Сузоқ туманидаги Барпи қишлоғида янги «Жони» истироҳат боғи фойдаланишга топширилган. У Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарининг марҳум акаси Жанибек Ташиев номи билан аталган. Маълум қилинишича, боғ Қамчибек Ташиев ва Жанибек Ташиев ўғилларининг маблағлари эвазига қурилган.