Қирғизистонда кўмир нархини вақтинча давлат томонидан тартибга солиш жорий этилди

273

Вазирлар Маҳкамаси Қирғизистонда кўмир нархини вақтинчалик давлат томонидан тартибга солишни жорий қилди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

«Бу қарор кўмир нархининг ўсишини чеклаш, 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида аҳолини ўз вақтида ва барқарор кўмир билан таъминлаш мақсадида қабул қилинди», — дейилади Вазирлар Маҳкамаси хабарида.

Нархларни вақтинча давлат томонидан тартибга солиш максимал нарх белгиланган ҳолда 90 кун давомида амал қилади. Худди шу ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси Монополияга қарши хизматга нархларни тартибга солиш чораларини кўриш ва назорат қилиш бўйича топшириқ берди.