Видео: Дунёдаги энг баланд Бурж-Халифа биносида хилпираган қирғиз байроғи

299

1 ноябрь куни тунда Дубайдаги энг баланд бино Бурж Халифа Қирғизистон байроғи рангларига бўялган. Бу ҳақда президент матбуот котиби Эрбол Султонбоев Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг қайд этишича, бу Президент Садир Жапаровнинг Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) ташрифи шарафига амалга оширилган.

Президент Садир Жапаров 30-октябрда амалий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) пойтахти Абу-Даби шаҳрига учиб кетди.

Президент маъмурияти Жапаровнинг БАА пойтахтига келишидан олинган суратларни эълон қилди. Улар президентнинг самолёти Абу-Даби халқаро аэропортига қўнганини қайд этишди.

«Байроқ устунларига Қирғизистон ва Бирлашган Араб Амирликлари байроқлари осилган, гилам тўшалган, фахрий қоровул саф тортган. Ишчи ташриф доирасида давлат раҳбари БАА олий раҳбарияти билан музокаралар ўтказади», — дейилади президент маъмурияти хабарида.

Бурж Халифа дунёдаги энг баланд бино. Унинг баландлиги 828 метрни ташкил қилади.