Бишкекда «Босого» сайёҳлик меҳмондўстлик маркази очилди

253

Бишкекда 1-ноябрда «Босого» деб аталган сайёҳлик меҳмондўстлик маркази очилди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг матбуот хизматидан хабар қилишди.

«Босого» сайёҳлик меҳмондўстлик маркази. Сурат: Вазирлар маҳкамасининг сайти

Марказни вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов очиб, «Босого» — 2022-йилнинг мартида тузилган Туризмни ривожлантиришни қўллаш фондининг лойиҳаларидан бири эканини айтди.

«“Босого” сайёҳлик меҳмондўстлик маркази пойтахтимизнинг қоқ ўртасидаги Эмен паркида жойлашган. Бу ердан Қирғизистоннинг ҳар бир меҳмони нима кўриш керак, қаерга бориш керак, қаерда тунаб қолиш керак, қандай қилиб рўйхатдан ўтиш керак, банк картасини олиш, машинани ижрага олиш, сим-картани сотиб олиш ҳамда ҳатто ҳусусий фирмани очиш бўйича барча саволларига жавоб олиши мумкин. “Босого”да туристлар учун фойдали ва керакли маълумотлар тўпланган. Чет эллик туристларгина эмас, бизнинг фуқаролар ҳам мутахассисларнинг хизматидан фойдалана олишади», — деди Байсалов.

«Босого»да кеча-кундуз ишловчи Call-центр бор, у ерга 7000 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилса бўлади.