Хабар 20:35да янгиланди
1-ноябрда журналист Семетей Талас ўғли 48 соатга ҳибсга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Бадирасулова хабар берди. Унинг айтишича, Талас ўғли экстремистик материалларни тарқатишда гумон қилинмоқда.
Аввалроқ журналист ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида 1-ноябрда ИИВ Тергов бош бошқармасига сўроққа чақирилганини маълум қилганди.
Талас ўғли унинг олдига милиция ходимлари уйига келганини ёзган. Журналист ўз постига изоҳларда қандай ҳолатда чақирилганини билмаслигини ёзган.
«Улар менга ҳеч нарса тушунтирмаяптилар, машинага ўтқазиб, Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг тергов хизматига олиб боришди. Адвокатим ҳозир банд, у судда, шунинг учун мен ёлғизман», деди у Kaktus.media нашрига. Унинг қўшимча қилишича, аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига сўроққа чақирилган. Ўшанда журналист экстремистик материаллар тарқатиш иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилинган.
Семетей Талас ўғли кўпинча уюшган жиноий гуруҳлар ва коррупцияга алоқадор мақолалани ёзади. У сўнгги йилларда ижтимоий тармоқларда жамиятдаги турли воқеаларга нисбатан фикрларини фаол билдириб келади.
Журналист ҳукуматнинг Кампиробод сув омбори бўйича келишувини танқид қилган ҳибсдаги сиёсатчилар ва фаолларни қўллаб-қувватловчи постлар ҳам чоп этган.