АҚШ Давлат департаменти «Азаттык» нинг блокланишидан «хавотир»ини билдирди

270

АҚШ «Азаттык» сайтининг икки ойга блокланишидан «жуда хавотир» бўлмоқда.  Бу ҳақда 27-октябрь куни Давлат департаменти ахборот котиби Нед Прайс ёзди.

«Ушбу воқеа мустақил оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятига босимни кучайтиришга қаратилган ҳукуматнинг қатор ҳаракатлари ортидан содир бўлди. Барча амал қилаётган демократик давлатлар учун Эркин матбуот жуда муҳим», — дея таъкидлади Прайс.

Маданият вазирлиги 26 октябрь куни «Азаттык»  нашри сайтини икки ойга блокировка қилишга қарор қилди. Бунга нашрнинг 14—17-сентябрь кунлари қирғиз-тожик чегарасидаги можаро билан боғлиқ «нотўғри маълумотлар тарқатгани» сабаб бўлгани таъкидланган.

Натижада мамлакатдаги қатор жамоат ташкилотлари, ОАВ ва журналистлар «Азаттык»  сайти блоклангани юзасидан очиқ мурожаат билан чиқишди.

Медиаҳамжамияти Маданият вазирлиги томонидан эркин матбуотга нисбатан қўлланилаётган «Ноаниқ (ёлғон) ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда «ўта кенг, шубҳали тушунчалар ва адолатсиз қоидалар» борлигини таъкидлади. Шу билан бирга, у расмийлардан «сўз ва матбуот эркинлигига босим қилишни» тўхтатишни талаб қилди.

28-октябрь куни эса эркин ОАВга мисли кўрилмаган босим бўлаётгани туфайли #куччиндикта #силавправде умумий  хештеги орқали ахборот кампанияси бошланди.

Матбуот бугун кун бўйи давлат органларининг пресс-релизларини чоп этишдан бош тортди.

Муаллиф: Бегайим Талантбекова