Сўз эркинлигига босим кучайди. Қирғизистондаги ОАВларнинг вакиллари президентга мурожаат қилишди

278
Иллюстрация: Татьяна Зеленская

Қирғизистондаги мустақил оммавий ахборот воситаларининг муҳаррирлари ва таъсисчилари президент Садир Жапаровга мурожаат қилишди. Мурожаатда улар давлат раҳбарига унинг матбуот хизматисиз йиғилиш ўтказишни таклиф қилиб, бир қатор талабларни қўйишди.

ОАВ вакиллари охирги вақтда сўз эркинлигига ва оммавий ахборотт воситаларига босим кучайганини таъкидлашди. Шунингдек, уларга қарши турли митинглар уюштирилиб, ўша пайтдаги таҳдидларга тегишли идоралар эътибор бермаётганини танқил қилишди.

«Журналистларни қоралаш бўйича  уюштирилган ва режалаштирилган кампания олиб борилмоқда. Мустақил оммавий ахборот воситаларини ёпиш талаби билан митинглар ва имзо йиғишлар ташкил этилмоқда. Таҳририятларни ёқиб юбориш ва оммавий ахборот воситалари вакилларига таъсир ўтказишнинг бошқа ноқонуний усулларини қўллаш ҳаракатларида очиқ таҳдидлар бўлмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари эса бундай фактларга муносабат билдирмаяпти», — деб ёзилади хатда.

Шунингдек улар президентнинг аппаратаи ишлаб чиққан «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам танқид остига олдилар.

«Унинг 96 фоизи Россиянинг қонунидан кўчирилган. Шу билан бирга, баъзи қоидалар ундан ҳам мураккаб. Медиа ташкилотлари ҳуқуқшуносларининг фикрича, агар ҳужжат ҳозир таклиф қилинаётган шаклда қабул қилинса, Қирғизистон ОАВлари, шундан кейин эса блогерлар ва интернет фойдаланувчилари сўз эркинлиги билан видолашиши мумкин», — деб хавотир олади улар.

ОАВ етакчилари ва муҳаррирлари давлат раҳбариятига қуйидаги талаб-таклифларни қўйишди:

«Азаттык» веб-сайтига тўсиқ қўйиш бўйича қарорни бекор қилиш;

Шикоятларни кўриб чиқишни ва бошқа оммавий ахборот воситаларини блоклашни тўхтатиш;

Журналистларга нисбатан асоссиз ва ноқонуний жиноий ҳаракатларни тўхтатиш;

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини чақириб олиш;

Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунларни муҳокама қилиш учун ваколатли оммавий ахборот воситалари ҳамжамиятини (Журналистлар мустақил уюшмаси, «Журналистлар» жамоат бирлашмаси ва таҳририятлар раҳбарлари) иштирокида ишчи гуруҳ тузиш;

Жогорку Кенеш: собиқ депутат Гулшат Асилбаева тарафидан таклиф қилинган «Тасдиқланмаган (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунига депутатлар Жанар Акаев, Адахан Мадумаров, Элмурза Сатибалдиев, Гуля Кожоқулова, Дастан Бекешев, Сеид Атамбоев ва Чингиз Айдарбеков томонидан киритилган ўзгартиришлар кўриб чиқиш.

Мазкур мурожаат Садир Жапаровдан ташқари Жогорку Кенешга, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Қамчибек Ташиевга, Бош прокурор Қурманқул Зулушевга, Ички ишлар вазири Улан Ниязбековга, Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Алтинбек Макусутовга юборилган.

Мурожаатни имзолаганлар рўйхати:

Дина Маслова, «ПроМедиа Плюс» жамоат фондининг етакчиси, Kaktus.media, Kaktus.kg, Bilesinbi.kg таъсисчиси);

Махинур Ниязова, 24.kg ахборот агентлигининг шеф-редактори;

Айзада Касмалиева, «Азаттык Медиа»нинг муҳаррири;

Анна Капушенко,«Клооп»нинг бош муҳаррири;

Али Токтакунов, MediaHub’нинг етакчиси;

Болот Темиров, TemirovLive’нинг етакчиси;

Нургуль Абдикеримова, «Медиа Тараққиёт Маркази» жамоат фондининг етакчиси, Faсtcheck.kg таъсисчиси;

Таалай Дуйшенбиев, «Арча»;

Кайиргуль Урумканова, Govori.TV’нинг етакчиси;

Жанибек Деркембаев, «Т-Медиа групп»нинг бош директори;

Дильбар Алимова, «ПолитКлиника» медиасининг муҳаррири;

Семетей Аманбеков, Bulak.kg’нинг етакчиси;

Гладис Темирчиева, Vesti.kg’нин гетакчиси;

Лейла Саралаева, «Новые лица» етакчиси;

Равшан Личаню, TV1.kg бош продюсери;

Нурдин Дуйшенбеков, «Журналисттер» жамоат уюшмасининг етакчиси;

Дмитрий Ложников, «Апрель» телеканалининг бош муҳаррири;

Ярослав Тартыков, Factcheck.kg’нинг муҳаррири;

Нуржамал Джанибекова, «Башта»нинг бош муҳаррири;

Олжобай Шакир, «Айт Айт Десе»нинг муҳаррири;

Азамат Ишенбеков, «Айт Айт Десе»нинг муҳаррири;

Улан Усойун, «Баштан Башта»;

Асель Оторбаева, 24.kg’нинг бош директори.