Милиция ходимлари Тўқмоқдаги мол бозоридан 79 ёшли Сўқулуқ туманида яшовчисининг 120 минг сом пулини ўғирлаб кетган гумонланувчини қўлга олди. Бу ҳақда 25-октябрь куни Чуй вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Милиция маълумотларига кўра, гумонланувчи Тўқмоқнинг 1983-йилда туғилган фуқароси бўлиб чиқди. У пенсионерга ўғирлаган 120 минг сом пулини қайтариб берди.
Қўлга олинган шахс Тўқмоқ шаҳридаги вақтинчалик сақлаш изоляторига етказилди.
Аввалроқ, интернетда кўзларида ёш билан 120 минг сом пулини ўғирлатган қариянинг видеоси тарқалган эди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа 16-октябрь куни оқсоқол ош бериш учун от сотиб олгани мол бозорига борганида содир бўлган.
Мол бозордаги кишилар оқсоқолга ёрдам беришга қарор қилиб, 115 минг 500 сом тўплаб беришган.