Фаолларни ҳибсга олиш: Фейклар «Клооп»ники деб ёлғон скриншотни тарқатмоқда

275

Кампиробод сув омборининг берилишига қарши чиққан фаоллар билан сиёсатчиларнинг ҳибсга олиниши жамиятда катта резонанс яратди. 15 нафардан ортиқ киши ҳибсга олиниб, уйлари тинтувга олинди, Бишкек шаҳар ИИБ олдида ҳибсга олинганларни қўллаб-қувватлаш акцияси бўлиб ўтди.

Журналистлар ҳибсга олинганлар ҳақидаги хабарлар ва постларнинг остида фейклар ҳужум бошлаганини сезишди.

Масалан, ижтимоий тармоқларда фейк аккаунтлар «Клооп»нинг мақоласи деб ёлғон скриншотларни тарқатмоқда. Фейк материалларда «Лабрис» ЛГБТИК кишиларининг жамияти қамоқдаги ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартовани ва сиёсатчи Равшан Жээнбековни муҳофаза қилиб чиқди дейилади.

Аммо «Клооп» бундай мақола чиқариш у ёқда турсин «Лабрис» ўзи ҳам қўлга олинган фаолларни ҳимоя қилаётгани ҳақида хабар тайёрламаган.

«Биз ҳеч бир сиёсатчини қўллаб-қувватламаймиз ҳамда ҳозирча [бугунги вазият бўйича] маълумот  тайёрлаш режамизда йўқ», — деб билдиришди «Лабрис»дан.

Аввалроқ Қирғизистоннинг «Лабрис» ЛГБТИК ташкилоти бир неча марта уларни қайсидир сиёсатчига ёки партияга боғламасликни сўраган. «Лабрис» сиёсатчилар, уларнинг троллари ва  фейк фермалари гомофобия орқали оппонентларига таъсир кўрсатиш учун ҳар доим  ЛГБТИКнинг образидан фойдаланишганидан шундай илтимос йўллашга мажбур бўлишган. Масалан, аввалроқ фейклар суратлардан фаолларнинг бошларини қирқиб олиб гей-парадда юрибди деб коллажларни тайёрлаб тарқатишган.

Фаолларнинг қўлга олиниши

23-октябрда Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан фаоллар, сиёсатчилар ва журналистлар ҳибсга олингани аниқ бўлган.

Қўлга олинганлар:

  • Конституциявий суднинг собиқ аъзоси Клара Сооронкулова;
  • Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова;
  • Жамоатчилик фаоли Али Шабдан;
  • Жамоатчилик фаоли Эрлан Бекчороев;
  • фаол Жениш Молдокматов;
  • Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров;
  • Сиёсатчи Равшан Жээнбеков;
  • Жамоатчилик фаоли Перизат Суранова;
  • журналист Айданбек Акматов;
  • экс-депутат Асия Сасикбаева;
  • фаол Таалай Мадеминов;
  • МСКнинг собиқ аъзоси Гулнара Журабаева;
  • фаол Нурлан Асанбеков;
  • фаол Чингиз Капаров;
  • фаол Атай Бейшенбек;
  • фаол Айбек Бузурманкулов;
  •  фаол Улугбек Маматаев.

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Канатбек Исаев 23-ноябргача МХДҚнинг СИЗОсига киритилган. Аммо қайси иши бўйича эканлиги номаълум.

ИИВдан «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўриш» моддаси бўйича жиноят иши тергов қилинаётганини билдиришган. Уйи тинтув қилинган фаоллар ва сиёсатчилар бу ишнинг фигурачиси ҳисобланади.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, тинтув процессуал қонунчиликни бузган ҳолда ўтказилган. Улар тинтув ўтказиш учун ҳеч қандай сабаб, шунингдек, тергов судясининг рухсати бўлмаган. Ҳибсга олинганларнинг барчаси икки суткага вақтинчалик ҳибсга олинган. Адвокатлар уларнинг ҳимоя чоралари 24 октябрь куни эълон қилинишини маълум қилишган.

Шу куни Бишкекда Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши тинчлик митинги бўлиб ўтди. Намойиш иштирокчилари "Эркиндик" булварида тўпланиб, соат 12:00 да Ҳукумат уйига йўл олишди.

Кампиробод сув омбори бўйича баҳслар

Қирғиз-Ўзбекистон чегарасининг узунлиги 1378 километрни ташкил қилади. Шундан 1170 км ёки 85% аниқланган.

Икки мамлакат ҳукумат делегациялари 26-сентябрь куни мамлакатлар ўртасидаги чегаранинг айрим участкалари бўйича янги келишув лойиҳасини келишиш тартибини бошлаш имконини берувчи протоколни имзолади. Бироқ чегарани мувофиқлаштиришдаги муаммолардан бири Кампиробод сув омбори масаласи эди.

Чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегациясига ҳам раҳбарлик қилаётган Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Қамчибек Ташиевнинг айтишича, Кампиробод сув омбори остидаги ерлар Ўзбекистонга ўтади. Шу билан бирга, у ҳар икки давлат сув омборидаги сувдан тенг улушда фойдаланишига ишонтирди.

Бунинг эвазига, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарининг билдиришича, бир қанча чегарадош ҳудудлардаги жами 19 699 гектар бўлган баҳсли ерлар Қирғизистонга ўтказилади.

Бироқ Кампирободнинг Ўзбекистонга ўтказилишига маҳаллий аҳоли ва айрим сиёсатчилар қарши бўлмоқда.

Сув омбори жойлашган Ўш вилоятининг Ўзган туманида 15 октябрь куни халқ қурултойи бўлиб ўтди, унда юзлаб одамлар иштирок этди.

Қурултой иштирокчилари авваллари сув омбори баҳсли ҳудуд бўлмагани ва у нима учун Ўзбекистонга кетаётганини умуман тушунмаётганини айтишган. Маҳаллий аҳоли Ўзбекистон берган ваъдаларини бажармайди, сув омбори ёнидаги сув ва ердан фойдалана олмайди, деб хавотирда.