Рассом Нурбек Насиранбеков 23 октябрь куни Кампиробод сув омборини ўтказиш бўйича ҳукуматни танқид қилган фаоллар ва сиёсатчиларнинг ҳибсга олингани ҳақидаги карикатура билан ўртоқлашди. У Қирғизистондаги «бугунги кундаги демократия»нинг маъносини акс эттирган.
Карикатурада икки киши тасвирланган. Улардан бири – бошқа бировнинг [ҳукумат вакилининг] оёғини ўпаётган бўлса, иккинчисининг қўли кишанланган.
Унда «Танлов ҳар доим бор. Э.Б.» деган сўзи бириктирилган. Буни Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов Кампиробод сув омборини ўтказиш бўйича ҳукуматни танқид қилган фаоллар билан сиёсатчиларнинг ҳибсга олиниши ҳақидаги изоҳида айтган.
«Икки дўст» дея президент Садир Жапаров билан унинг яқин дўсти Камчибек Ташиевни айтишади. Икки дўст «Мекенчил» партиясини ташкил этиб, 2012-2013-йиллари Қумтўрни миллийлаштиришни талаб қилиб бир нечта митинглар уюштиришган.
Жапаров президент бўлиб сайланганидан кейин Ташиевни МХДҚ раисилигига тайинлаган. Ташиев Жапаровни 2020-йили 6-октябрда у қамоқдан озод этилганидан бошлаб бирга юрган. Бунинг учун депутат Омурбек Текебаев Ташиевни «дўст-котиб» деган.
«Бизда демократия бор»
Эдил Байсалов фаоллар билан сиёсатчиларнинг ҳибсга олиниши бўйича ўзининг фейсбук саҳифасидан 23-октябрда изоҳ берган.
Байсалов ҳуқуқ тартибот органларига иқтибос келтириб, тинтув қандайдир бир «янги революция уюштиришга йўл қўймаслик мақсадида» олиб борилаётганини айтган. У жамиятни бу иш юзасидан барча фактларни кутиб туришга чақирди.
Шунингдек «ҳозир Қирғизистонда демократия ўрнаб, халқ сайлаган ҳукумат қонун доирасида қарор қабул қилишга ҳақли» эканини айтди.
Фаолларни қўлга олиш
23-октябрда Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан фаоллар, сиёсатчилар ва журналистлар ҳибсга олингани маълум бўлган.
Қўлга олинганлар:
- Конституциявий суднинг собиқ аъзоси Клара Сооронкулова;
- Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова;
- Фуқаролик фаоли Али Шабдан;
- Фуқаролик фаоли Эрлан Бекчороев;
- сиёсатчи Жениш Молдокматов;
- Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров;
- Сиёсатчи Равшан Жээнбеков;
- Фуқаролик фаоли Перизат Суранова;
- журналист Айданбек Акматов;
- экс-депутат Асия Сасикбаева;
- фаол Таалай Мадеминов;
- МСКнинг собиқ аъзоси Гулнара Журабаева;
- фаол Нурлан Асанбеков;
- фаол Чингиз Капаров;
- фаол Атай Бейшенбек;
- фаол Айбек Бузурманкулов;
- фаол Улугбек Маматаев.
Ҳибсга олинганларнинг барчаси вақтинчалик ҳибсхонага икки суткага киритилган. Адвокатлар уларнинг ҳимоя чоралари 24 октябрь куни эълон қилинишини маълум қилишган.
ИИВдан «Оммавий тартибсизликни ташкил этишга тайёргарлик кўриш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди. Уйлари тинтув қилинган фаоллар ва сиёсатчилар бу ишда фигурачи бўлиб ҳисобланмоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, тинтув процессуал қонунчиликни бузган ҳолда ўтказилган. Уларнинг фикрича, тинтув ўтказиш учун ҳеч қандай сабаб, шунингдек, тергов судясининг рухсати бўлмаган деб ҳисоблашади.
23 октябрь куни Бишкекда Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши тинчлик митинги бўлиб ўтди. Норозилик намойишининг иштирокчилари Эркиндик булварида тўпланиб, соат 12:00 да Ҳукумат уйига йўл олишган.
23-октябрь куннинг ўзида Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Канатбек Исаев 23-ноябргача МХДҚнинг СИЗОсига киритилди. Аммо қайси иш юзасидан экани номаълум.