Кампирободни ҳимоя қилиб чиқиб ҳибсга олинганларнинг сони 21 нафарни ташкил қилди

279

23-октябрда ИИВ томонидан қўлга олинган фаол ва сиёсатчиларнинг сони 21 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда ҳақиқатчи Атир Абдрахматова билдирди.

Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтишига қарши чиқиб келган фаол ва сиёсатчилар ҳозирда «Оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўриш»да гумонланмоқда.

Маълумотга кўра, вақтинча ҳибсда сақловчи жойга қуйидагилар киритилган:

  • Сиёсатчи Равшан Жээнбеков;
  • экс-депутат Асия Сасикбаева;
  • ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова;
  • фаол Али Шабдан;
  • фаол Таалай Мадеминов;
  • фаол Улугбек Маматаев;
  • фаол Перизат Суранова;
  • фаол Жениш Молдокматов;
  • фаол Эрлан Бекчороев;
  • ҳуқуқ ҳимоячиси Клара Сооронкулова;
  • МСКнинг собиқ аъзоси Гулнара Журабаева;
  • фаол Атай Бейшенбек;
  • журналист Айданбек Акматов;
  • фаол Нурлан Асанбаев;
  • Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров;
  • фаол Айбека Бузурманкулов;
  • фаол Чингиз Капаров;
  • МХДҚнинг собиқ бошлиғи Кенешбек Дуйшебаев;
  • сиёсатчи Бектур Асанов;
  • фаол Талант Эшалиев.

Бундан ташқари ўша куннинг ўзида экс-депутат Канат Исаев қамоққа олинган. Аммо унинг ишида  «маҳфий гриф бор» деб айтиб, ҳибсга олинганининг сабабини ошкор қилишмади.

ИИВдан қўлга олинганлар бўйича маълумот беришмади. Вазирлик «Оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақидагина хабар берди.

23-октябрнинг тонгида куч органларининг ходимлари бир қатор сиёсатчиларнинг ва фаоллларнинг уйига бориб тинтув олиб боришган — тинтув чоғида баъзиларининг телефонлари ҳам олинган. Шундан сўнг милиция уларни қўлга олиб кетган.

Ҳибсга олинганларнинг ҳаммаси  бунгача Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтишига қарши чиқиб, ҳукуматни танқид қилиб келишган. Бундан ташқари, қўлга олинганларнинг бир қисми — 22-октябрда тузилган Кампиробод сув омборини муҳофаза қилиш қўмитаси аъзолари.

Фуқаролик назорат қўмитаси ҳукуматни Кампиробод сув омборининг берилишига қарши фикр айтган фаолларга нисбатан репрессияни тўхтатишга чақирди.