Қадамжойда шубҳалиларни қўлга олиш чоғида бир киши ҳалок бўлди, уч милиция ходими яраланди.

Боткен вилоятининг Қадамжой туманида ота - ўғилни ўлдиришда гумонланувчиларни қўлга олиш чоғида икки киши норозилик билдириб, отишма содир бўлди. Гумонланувчилардан бири ўқдан ҳалок бўлган. Бу ҳақда Боткен вилояти милицияси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 22-октябрь куни Қадамжой туманига қарашли Сарибой қишлоғи аҳолиси милицияга янги қурилаётган масжид томи остида икки нафар қуролланган шахс яширинганлиги ҳақида мурожаат қилган.

Гумонланувчилар воқеа жойига борган милиция ходимларига қаршилик кўрсатиб, тоғ томонга қочган. Оқибатда уч нафар милиция тан жароҳати олиб, Қизилқия шаҳар касалхонасига етказилган.

Гумондорлардан бири қўлга олинган бўлса, иккинчиси отишмани тўхтатмай, охири бошидан ўқ еб ҳалок бўлди. Ҳибсга олинган 19 ёшли йигит шериги билан жиноятни содир этганини тан олди.

«Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш чоғида қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва ўқ тайёрлаш учун зарур бўлган асбоблар (порох, дробь, икки турдаги қўрғошин) топилиб, далилий ашё сифатида олинди. Тергов давом этмоқда», — дея таъкидлашди милициядан.

18-октябрь куни Қадамжой туманида яшовчи фуқаронинг уйига номаълум шахслар қурол-яроғ билан кириб, дам олаётган 61 ёшли эркакнинг кўкрак ва юз қисмига ўқ узган. Унинг 29 ёшли ўғлини бошига отиб ўлдирган, 59 ёшли хотинини эса болта билан урган.

Гумонланувчилар оиланинг молхонасига ўт қўйиб, ҳовлида турган Honda CR-V русумли автомашинани ёқиб юбормоқчи бўлган. Кейин воқеа жойидан қочиб кетишган. Ўқ еган ота ва ўғил воқеа жойида ҳалок бўлган. Аёл эса Қадамжой туман касалхонасига етказилган. Ҳолат юзасидан «Қотиллик» моддаси бўйича иш қўзғатилган.