«Кампирободни оляпмиз». Президент сув омборини икки давлат бирга ишлатилишини айтди

266

Президент Садир Жапаров «Кабар» миллий ахборот агентлигига берган навбатдаги интервьюсида Кампиробод сув омбори атрофида юзага келган вазиятга изоҳ берди.

Унинг айтишича, Ўзбекистон 1960-йиллардан бери тўғонни бошқариб келган. Бироқ, бундан кейин тўғон икки давлат ўртасида 50/50 асосида ишлатилади. Сув омборидан сувни насос ёрдамида қишлоқларга ўтказиш мумкин. Жапаров илгари бундай имконият бўлмаганини таъкидлади.

«Биз Кампирободдан воз кечмаяпмиз. Аксинча, биз уни оляпмиз», - деди президент.

Жапаров сув омборини 1965-йили Ўзбекистон томони қурганини айтиб, қирғиз томон «бир тийин пул ҳам сармоя киритмаган» деб билдирди. У ўша йиллари Ўзбекистон сув босиб қолган ернинг ўрнига Боткен, Ўш, Жалолобод вилоятига жами 4 127 гектар ер берганини қўшимча қилди.

Давлат раҳбари 1965-йили Ўзбекистон сув босиб қолган ернинг ўрнига берган ерда тузилган қишлоқларларнинг рўйхатини тузиб берди:

  • Кок-Талаа (758 га),
  • Пилдирак (255 га),
  • Найман (148 га),
  • Достук (1088 га),
  • Ақси туманидаги аэропорт (446 га),
  • Жетиген (75 га),
  • Падиша-Ата-Сай (5 га),
  • Кара-Добо (45 га),
  • Ажек-Тоо (1307 га).

Жапаров келишувда 1965-йили 908 гаризонт деб қабул қилинган сувнинг кўлами 900га туширилганини билдирди. Унинг айтишича, аввал 5 731 гектар ерни сув қопласа, энди 4 400 гектар ерни сув босади — қолган 1 246 гектар ер Қирғизистонга ўтади.

«Қўшнилар 4127 гектар ерни 1965-йили беришган. Ўшанда ўртада яна 300 гектардан ошиқроқ ер фарқи бўлиб қолди. Биз бугун ўша 300 гектар ер учун 1000 гектар ер олмоқдамиз. 500 шектар Ўзганнинг ҳудудидан, 500 гектар Сузоқнинг ҳудудидан, — деди у.

Давлат раҳбари келишув Жогорку Кенешда очиқ кўрилишни айтиб, халқнинг 99%и бу келишувни қўллайди деб ишонишини айтди.

Шунингдек, Жапаров Кампиробод масаласини айрим одамлар катта сиёсатга айлантириб, ҳукумат «Кампирободни бериб юбормоқда» деганларнинг сўзларини «ахмоқлик» деб атади.

Давлат раҳбари Кампиробод бўйича юриш, митингларни кимлар атайин уюштираётганини билишини таъкидлаб, провакация қилаётганлар халқни нотўғри йўлга буришга уриниб, ҳаддан ошмоқда.

Президент қирғиз-ўзбек чагараси аниқлангандан кейин Тожикистон билан ҳам чегара масаласини якунлашини қўшимча қилди.

Ўзган шаҳридаги тинч юриш

21-октябрда Ўш вилоятининг Ўзган туманида юздан ортиқ киши Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши тинч юришга чиқди.

Улар «Кампиробод бизники», «Кампиробод қолсин», дегана талабларни билдиришди. Улар Қуршобдан чиқиб, Ўзгангача юриб келишди.

«Биз Ташиев ёки Жапаровнинг ўз лавозимини тарк этишини талаб қилмаймиз. Кампирободнинг берилмаслигини талаб қиламиз», - дейди Қизил-Октябрь қишлоғида яшовчи Қиял Улукбек ўғли.