Азимбек Бекназаров Кампиробод масаласи бўйича сўроққа чақирилди

264

Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров Кампиробод масаласи бўйича сўроққа чақирилди. Бу ҳақда 20-октябрь куни МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиевга таяниб «Азаттык» ёзди.

Нашрнинг ёзишича, махсус хизматнинг раҳбари Бекназаров сўроққа қирғиз-ўзбек чегараси бўйича видеомурожаати учун чақирилганини чегара масаласи бўйича фаоллар билан учрашувда билдирган.

Ташиевнинг айтишича, Бекнаазаров берган маълумотлар «ҳақиқатга тўғри келмайди». Шунингдек, яқин кунларда Кампиробод сув омбори атрофида яшовчи аҳолига ҳам чегара ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилади.

«Азаттык»  Ташиев сув омборининг 900-горизонталига ўзи бориб, қозиқ қоқиб, унинг чегарасини маҳаллий аҳолига кўрсатишга ваъда берганини қўшимча қилди.

Бекназаровнинг мурожаати

Аввалроқ, Азимбек Бекназаров Ташиев Ўзбекистондан олдик деган ерларга бориб кўрганини айтиб, президент Садир Жапаров ва Камчибек Ташиевга мурожаат йўллаган.

«Тарихда дўстинг [МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев] икковинг Кампирободни сотган одам бўлиб қоласизлар. Сизларда қандай манфаат бор? Кампиробод — стратегик ер. Сув келажакнинг бойлиги, нефтдан ҳам қиммат бойлик. Бензин, олтиндан ҳам қиммат. Нега бунчалик шошиб [Ўзбекистонга] ўтказмоқдасизлар? Буни халқ  ҳалигача тушунмаяпти. Акангиз сифатида мен ҳам тушунмаяпман. Мана ўзимиз уришиб юрган Атамбаев [собиқ президент] бермай қўйган ерни нега шошиб, нимага ўтказмоқдасизлар?» — дея савол берган Бекназаров.