Боткен вилоятига АҚШ ҳарбий делегацияси етиб келди. Бу ҳақда парламентнинг 20-октябрдаги йиғилишида депутат Адахан Мадумаров маълум қилди.
Депутатнинг сўзларига кўра, Америка ҳарбий делегациясини мудофаа вазирининг ўринбосарлари кутиб олган.
«Қандайдир катта тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Мустақил давлатга, бўлганда ҳам қўшни давлат билан вазият оғир бўлиб турганда — бу аввал кўрилмаган ҳакаракат. Биз КХШТга аъзомиз. Мана, бугун-эрта Санкт-Петербургда йиғилиш бўлади. Биз ҳамкор сифатида тушунарсиз масала бўлмоқда. АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишувимиз йўқ. Унинг лойиҳаси ҳам йўқ, у Жогорку Кенеш томонидан [масала] кўриб ҳам чиқилмаган. Қандай қилиб ҳарбий делегация келди? Ким чақирди? Ким билан ҳамкорлик қилмоқда? Қандай мақомда келди? Мана шу бўйича ким бўлса ўша кечгача жавоб бериб қўйин», — деди Мадумаров.
Президентнинг ва вазирлар маҳкамасининг парламентдаги вакили Алмасбек Абитов депутатга бу масалани ўрганиб чиқиб, маълумот беришини айтди.
Муаллиф: Медина Купсулдаева