Ўзганда  муштлашувдан қочиб кетаётган 14 ёшли ўсмир жардан  қулаб вафот этди

266

Ўш вилоятининг Ўзган туманида оммавий муштлашувдан қочиб бораётган 14 ёшли ўсмир жардан қулаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш вилоят  ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, 16 октябрга ўтар кечаси Ўзганнинг Киров қишлоғида мактаб ўқувчилари қўшни Шағим қишлоғидаги тенгдошлари билан муштлашган. Ўша вақтда жанжал содир бўлган жойдан қочиб кетаётиб ўсмир жардан қулаб тушган.

16-октябрь куни эса соат 10:00 атрофида отаси ўсмирни баланд жарлик тубида жароҳатланган ҳолда топиб, касалхонага олиб борган. 17-октябрь куни ўсмир касалхонадан ўзига келмай вафот этган.

Ҳозирда мазкур факт милицияда рўйхатга олиниб, тергов бошланди. Тегишли экспертиза тайинланию, гувоҳлар сўроқ қилинмоқда.