Бош прокуратура Ўш мэрига нисбатан қўзғалган тўртта жиноий иш бўйича тергов олиб бормоқда

272
Алмаз Мамбетов

Бош прокуратура Ўш шаҳар мэри Алмаз Мамбетовга нисбатан тўртта жиноий иш бўйича тергов олиб бормоқда. Бу ҳақда «Клооп»га назорат органи матбуот хизматидан хабар берди.

Баёнотда Мамбетовга нисбатан «Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноий иш у Балиқчи шаҳри мэри  бўлиб ишлаган пайтда қўзғатилган. Бу ишга муниципалитетнинг бошқа ходимлари ҳам алоқадорлиги маълум қилинди.

Алмаз Мамбетов Ўш шаҳар мэри бўлиб ўтган йилнинг 26 августида сайланган. Мамбетовнинг ўзи бу лавозимни унга президент Садир Жапаровнинг ўзи таклиф қилганини айтган.

Алмаз Мамбетов 46 ёшда, у Ўш мэри бўлгунига қадар бир қатор давлат лавозимларида ишлаган. Шунингдек Балиқчи шаҳри мэри бўлган.

У Балиқчи шаҳрига раҳбар бўлиб юрган кезларида жамиятда  ҳақоратли сўзлари билан эсда  қолган. Аниқроғи, 2017-йилда  Балиқчининг собиқ мэри Сатибек Шамшудинов билан телефонда жанжаллашиб, уни «ўласан» деб қўрқитган. Кейинроқ Мамбетов «Ўлдириш билан таҳдид қилиш» моддаси бўйича айбдор деб топилиб, икки минг сом жаримага тортилди.

Балиқчида хизматда турган кезларида яна бир можарога қўл урди – у фейсбукда уни танқид қилган фаолга  «ит ҳуради, карвон ўтади» деб ёзган. Бу жамиятда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.