«ПолитКлиника»: Азамат Арапбаев ФВВнинг вертолётини ижарага олиб тўйга борган

286

«ПолитКлиника»нинг журналистлари собиқ депутат Азамат Арапбаев ФВВ вертолёти билан Чотқолга тўйга борганини аниқлашди.

Нашрнинг маълумотига кўра, EX-88010 рақамидаги вертолёт 16-октябрь соат 08:34 да Бишкекдан чиқиб кетиб, ўша куни соат 10:44 да Чотқол туманининг ҳудудига кириб борган. Соат 18:00да эса у қайтадан Бишкекка келиб қўнган.

«ПолитКлиника» Арапбаев ФВВдан Airbus H-125 русумидаги вертолётни ижарага олганини таъкидлади. Ушбу вертолёт жорий йилнинг 13-августида олинган махсус техникалар орасида бўлган.

Airbus H-125 ФВВ вертолёти Сурат: президент сайти

Давлат харидлар порталидаги маълумотга кўра, вертолёт «Еврокоптер Казахстан инжиниринг» компаниясидан 280 млн. сомга харид қилинган.

Фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев 17-октябрда ўтган матбуот анжуманида маҳкаманинг вертолётини хусусий шахслар ҳам ижарага олишларини ва бу хизматга белгиланган махсус нархлар борлигини айтди

«Жорий йилда Францияда ишлаб чиқарилган Airbus H-125 русумидаги вертолёти президентнинг топшириғи билан 2 млн 730 минг еврога сотиб олганмиз. Вертолётнинг бир соатлик ишлаш харажати 2 300 долларга тенг», — дейди Ажикеев.

Вазирга кўра,  ижара ҳақидан тушган маблағ давлат  бюджетига кетади.

«Кечаги воқеа бўйича, бу хизмат учун 800 минг сом олдик. Учиш вақти 4 соат 16 дақиқани ташкил қилди», — дея қўшимча қилди вазир.

Ажикеев ФВВнинг вертолётлари фавқулодда вазиятлар вақтида бепул хизмат кўрсатишини таъкидлади.

Экс-депутат Азамат Арапбаев Жогорку Кенешнинг  VI чақирилишининг энг бой  депутатларидан бири бўлган. 2019-йили у  33 млн 922 минг сом даромад топган. 2020-йили  собиқ депутатнинг шахсий даромади, декларацияга кўра,  54 млн 405 минг сомни ташкил қилган.

Арапбаев даромадининг умумий миқдори икки йилда 88,3 млн сомни ташкил қилган. Бу вақт ичида депутатнинг яқинлари 198 млн сом фойда кўришган.

Аввалроқ  «Азаттык» Арапбаевнинг  «Гром» деб аталган назорат  агентлиги ва худди шу номдаги  спорт клуби борлигини ёзган. Аммо  экс-депутат бу маълумотларни инкор қилган.

2017 йилда Tazabek бизнес нашрида ёзилишича, Арапбаев ВИ чақириқ Жогорку Кенешнинг VI чақириқ депутатларининг энг бойларидан ҳисобланади. 2019 йилда у 33 миллион 922 минг сом ишлаб топган. 2020 йилда эса унинг шахсий даромади декларацияга кўра 54 миллион 405 минг сомни ташкил қилган.

Арапбаевнинг икки йилда топган умумий даромади 88,3 миллион сомни ташкил қилади. Шу вақт ичида депутатнинг яқин қариндошлари 198 миллион сом даромад олишган.

Аввалроқ «Азаттык» нашри Арапбаев «Гром» қўриқлаш агентлиги ва шу номдаги спорт клубига эгалик қилишини ёзган эди. Бироқ Арапбаевнинг ўзи бу маълумотни рад этган.

Жорий йилнинг июнь ойи ўрталарида Арапбаев шаҳар четидаги «Кленовый лист» гольф клубида ўғлига дабдабали тўй ўтказган, унга америкалик актёр Стивен Сигал ва қўшиқчи Ингрид таклиф қилинган. Тадбир бошловчиси эса россиялик шоумен ва қўшиқчи Валдис Пелш бўлган.