Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Россиядаги муҳожирларни ҳарбий шартномани имзоламасликка чақирди, бошқа давлат ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш жиноий жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирди.
У қарзини тўлаш ёки Россия фуқаролигини олиш учун шартномага ўз хоҳиши билан қўл қўйиб бераётган муҳожирлар ҳақида гапирди. Чупик мигрантлар Россия армияси сафларида «биринчи қаторда бориб ўққа тутилади» дея таъкидлади.
“Жасадларингиз Украинада миналардан тозаланади. Ўшандан бери бу томон. Сиз жуда даҳшатли ўлимга дуч келасиз ва бу жуда тез содир бўлади. Албатта, одам қолдиқлари учун пул ёки фуқаролик масаласи йўқ. Аммо сиз тезда ўлишингиз мумкин. Сиз бошқа давлатда, бировнинг урушида қотил бўласиз. Бу жуда хавфли нарса”, деди у.
«Жасадларингиз билан Украинада миналарни зарарсизлантиришади. Бир томони. Сиз жуда даҳшатли ўлимга дуч келасиз ва бу жуда тез содир бўлади. Албатта, бу ерда одам жасади учун пул ёки фуқаролик масаласи ҳақида гап бўлмайди. Аммо сиз тезда ўлишингиз мумкин. Сиз бошқа давлатда, бировнинг урушида қотил бўласиз. Бу жуда хавфли нарса», — деди у.
Чупик шартномани имзолаганлар армияга қўшилмасдан, ўз мамлакатларига кетиб қолса бўлишини таъкидлади.
Ҳуқуқ ҳимоячиси шартномани имзолашга мажбур бўлган Қирғизистон фуқароси ҳақидаги воқеа билан ҳам ўртоқлашди.
Унинг сўзларига кўра, милиция ходимлари ҳужжатларни текшириш баҳонасида кўчада курьер бўлиб ишлаган Қирғизистон фуқаросини тўхтатиб, болани куч билан автобусга ўтқазиб, калтаклаб, ҳарбий шартнома имзолашга мажбурлаган.
«У [урушда] нима бўлишини билиб бош тортган. Жинсий олатга бир неча марта электршокер тақашган. Шундан сўнг у ҳамма нарсага имзо чекишга рози бўлган», — деди ҳуқуқ ҳимоячиси йигит билан бирга ишлаганлар чиптага пул йиғиб, ватанига юборганини қўшимча қилди.
Аввалроқ «Қирғиз иттифоқи» жамияти вакили Аниса Жээнбекова ҳам қирғиз йигитларини Россияга шартнома асосида ҳарбий хизматга бормасликка чақирган.
Унинг сўзларига кўра, қарзини тўлаш учун шартнома асосида ҳарбий хизматни ўташга рози бўлган қирғиз йигити ҳақида билган.
«Қандай қилиб ўша қонли пул билан болаларини боқади? Қандай қилиб ўша пул билан яшайди? Агар тирик бўлса, қандай қилиб қўли қон билан оиласи, қариндошларининг юзига қарайди?” – деб савол берди адвокат.