Қирғизистонлик курашчи Баяман Абидинов Остонада ўтказилган белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлди

238

Қирғизистонлик спортчи Баяман Абидинов Остонада ўтган белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг  матбуот хизмати хабар берди.

Сурат: Ўш шаҳар  мэриясининг матбуот хизмати

Муниципалитет маълумотларига кўра, спортчи  57 килограммгача бўлган вазн тоифасида  ўсмирлар ўртасида  баҳс олиб боришди. Финалга қадар Абидинов россиялик, тожикистонлик ва қозоғистонлик курашчиларини мағлуб этган. Финалда қозоқ спортчисини мағлуб этди.

Чемпионни, Ўш шаҳар мэрияси таъкидлаганидай , жанубий шаҳар аэропортидан  тантанали кутиб олиш маросими уюштирилган.

Белбоғли кураш бўйича жаҳон биринчилиги Остона шаҳрида 11-15 октябрь кунлари  бўлиб ўтди. Мусобақада 16 давлатдан спортчилар иштирок этган.