Қоракўлда 13 млн сомга бешта жамоат ҳожатхонаси қурилади

228

Қоракўлда бешта жамоат ҳожатхона қуриш учун 12 млн 939 минг сом ажратилади. Бу ҳақда давлат харидлари порталида хабар берилди.

Тендерни Муниципал  мулкини бошқариш бошқармаси томонидан ўтказилади. У 14 октябрда эълон қилинган,  пудратчилардан аризалар эса 19 октябргача қабул қилинади.

Жами бешта лот қўйилиб, уларнинг ҳар бири 2 млн 587, 816 минг сомга  баҳоланди. Ҳожатхоналарни қуйидаги жойларда қуриш режалаштирилган:

  • Парковая кўчаси 10;
  • Тагай Бий боғи;
  • Тинистанов ва Кутманалиев кўчалари кесилиши;
  • Ак кайин боғи;
  • Пушкин номидаги боғ.

Шартнома имзолангандан сўнг, пудратчи икки ой ичида ишни бажариши керак.

2 миллион сомлик ҳожатхоналар Қирғизистонда янгилик бўлмай қолди.

Август ойида ижтимоий тармоқларда Боткен мэрияси  шаҳардаги «Жаштик» боғида 3 млн сомлик ҳожатхона қураётгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Бунга қирғизистонликлар  салбий муносабат билдиришган.

Кейинроқ мэриядан  ҳожатхона эмас, икки қаватли санитария-маиший  мажмуаси қурилаётганини айтган.

2021-йил декабрь ойида эса Сокулук туманидаги Томонку Чуй қишлоғида №1 мактабда 2 млн сомга қурилган ҳожатхона фойдаланишга топширилган.

Қоракўлда аввалроқ  мактаб ҳудудида  кўча ҳожатхонаси қурилган. Ўшанда  ҳожатхона прокуратурани қизиқтирган эди.

Мамлакатда жамоат ҳожатхоналари муҳокама мавзусига айланган ҳолатлар кўп кузатилмоқда, бунга сабаб уларнинг аксарияти жуда ёмон аҳволда.