Кеминда 13 ёшдаги қиз зўрланди. Иш судга ўтди

259

Чуй вилоятининг Кемин туманида 13 ёшдаги қиз зўрланди. Бу ҳақда «Клооп»га Чуй вилоят ИИБнинг матбуот хизматидан хабар қилишди.

Милициядан иш Кемин туман судида кўриб чиқилаётганини айтиб воқеанинг тафсилотларини билдиришгани йўқ. Суддан бу иш бўйича биринчи суд йиғини 19-октябрда ўтишини маълум қилишди.

24.kg нашри шахсий манбаларига таяниб, гумонланувчи қўлга олиниб, Бишкекдаги ТИЗО-1га киргизилганини ёзди.

2022-йилнинг июль ойининг бошида мамлакатда 13 ёшдаги қиз зўрланган шу каби воқеа қайд этилган.

Ўсмир қизни икки милиция ходими ва «Дордой» бозорининг қоравули зўрлаган. Свердлов туман суди қоравулни 10 йилга, икки милиция ходимини эса 15 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Шунингдек, айбланувчиларнинг уч нафари ҳам жабрланган томонга маънавий зарар учун товон қатори ҳар бири 100 минг сомдан тўлаб бериш мажбуриятини олган.

Бу ишда зўрлашда яна бир киши гумонланган — Ўш бозордаги отеллардан бирида ишлаган официант. Бишкекнинг Биринчи май туман суди уни 8 йилга ҳукм қилган.