Кампиробод можароси: Депутат Айдарбеков  хизматдан олиниши мумкинлигини айтди

249

Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси раҳбари Чингиз Айдарбаков 17 октябрь куни журналистларга  лавозимидан четлаштиришга уринишлар бўлиш эҳтимолини инкор этмаслигини айтди.

Айдарбеков буни Ўзбекистон билан давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш қўмитаси қарорига имзо қўймагани билан боғлади.

«Мен қўмитанинг қирғиз-ўзбек чегараси бўйича қарорини имзоламаганим учун, бундан кейин нима қилиш кераклиги масаласи турганини, жумладан, мен ҳақимда ҳам муҳокама қилинмоқда. Мен қўмита йиғилишларини бошидан охиригача регламент асосида ўтказиб келяпман. Қўмитага ҳужжатлар қачон келди, қандай ҳужжатлар келди, аниқ маълумот бераман. Жогорку Кенеш коллегиал орган бўлгани учун қарорни кўпчилик овоз билан қабул қилади», —деди Айдарбеков.

Парламент қўмитаси Ўзбекистон билан давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги битим лойиҳасини 10-октябрь куни маъқуллади. Унда келишувни қўмитанинг олти аъзоси қўллаб-қувватлаган, тўрт нафари эса қарши овоз берган.

Айдарбеков ҳужжат қабул қилинишига қарши овоз берганлардан бири эди. У ўз қарорини тегишли ҳужжатларни кўрмаганлиги билан асослаган.

Кампиробод сув омбори бўйича баҳслар

Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасида тўққизта баҳсли ҳудуд мавжуд бўлиб, улардан бири— Кампиробод сув омбори. Икки давлатнинг ҳукумат делегациялари 2022-йил 26-сентябрда мамлакатлар ўртасидаги чегарадаги айрим участкалар бўйича лойиҳаларни келишиш тартиб-таомилларини бошлаш имконини берувчи баённома имзоланган эди.

Бироқ расмийлар протокол мазмунини эълон қилмаган, томонлар Кампиробод сув омбори бўйича қандай қарорга келгани маълум эмас. МХДҚ  раиси Камчибек Ташиев  Кампиробод сув омбори олдидаги ер Ўзбекистонга ўтказилаётганини билдирган. Шу билан бирга, у  сув омборидан ҳар икки давлат 50/50 фойдаланишига ишонтирган.

Шу куни Ўзганда ҳам,  Бишкекда ҳам норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Ўзган туманидаги норози аҳоли, агар сув омбори Ўзбекистонга ўтказилса, «кескин чоралар кўришга тайёр» эканликларини айтишган.

Бирлашган Демократик Ҳаракати (БДҲ) ҳам Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан. Улар ҳукуматдан сув омборини  ўтказиш масаласини кўриб чиқишни тўхтатишни ёки музокаралар натижаларини бекор қилишни ёки масалани референдумга олиб чиқишни талаб қилишган.