Остонада Қирғизистон, Россия ва Тожикистоннинг президентлари қирғиз-тожик чегарасини муҳокама қилишди

246

13-октябрь куни кечки вақт Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Садир Жапаров ва Россия президенти Владимир Путин ҳамда тожик президенти Эмомали Рахмоннинг уч томонлама учрашуви ўтди.

Сурат: Президентнинг матбуот хизмати.

Учрашувнинг бошида Путин сўз бошлаб, у Қирғизистон ҳам, Тожикистон ҳам «Россиянинг яқин иттифоқдошлари ҳамда стратегик ҳамкорлари» эканини таъкидлади. У шунингдек Россияда бир миллион қирғизистонлик ва икки миллион тожик фуқароси яшаб, ишлаб ва ўқиётганини айтди.

Қирғизистон президентининг администрациясидан билдирилишича, давлат раҳбарлари қирғиз-тожик чегарасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилган.

«Жапаров қирғиз-тожик чегарасида юзага келган вазиятга батафсил тўхталди. У Қирғизистон томони баҳсли масалаларни фақат тинч йўл ва сиёсий-дипломатик усуллар билан ҳал этиш зарурлиги ҳақидаги ўзгармас позицияга амал қилишини таъкидла, тожик томонининг қуролли тажовузининг оқибатлари ҳақида эслатди», — деб айтилади маълумотда.

Шунингдек, маълумотга кўра, Жапаров «Қирғизистон қирғиз-тожик давлат чегара чизиғини ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўладиган тарзда тезкорлик билан шакллантиришга иштиёқманд эканини, бу барқарорликнинг ва яқин қўшничилик кафолати бўлишини» таъкидлади.

Тожикистон президентининг матбуот хизматининг маълумотига кўра эса, учрашувда давлат раҳбарлари қирғиз-тожик чегарасини делимитациялаш ва демаркациялаш бўйича сўзлашувларнинг юришини кўриб чиқишди.

«Юзага келган муаммоларни биргина сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилиш, шунингдек, чегарани делимитациялаш ҳамда деморкациялаш бўйича экспертлардан иборат ҳукумат гуруҳининг ишини бунга қадар эришилган келишувга кўра кучли тартибда фаоллаштириш бўйича келишувна эришилди», — деб айтилади тожик президентининг матбуот хизмати тарқатган маълумотда.

Жапаров, Путин ва Рахмон қирғиз-тожик чегарасидаги муаммоларни муҳокама қилиши ҳақида 12-октябрда маълум бўлган.

Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаевнинг айтишича, бу учрашув қирғиз-тожик чегара масалаларини ҳал қилишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирган Владимир Путин ташаббуси билан уюштирилган.

Бундан ташқари, Остонада Осиёдаги ўзаро ҳаракатлариш ва ишонч чоралари бўйича кенгашмага аъзо давлатларнинг VI саммити, Мустақил давлатлар ҳамкорлигининг давлат раҳбарлари кенгашининг йиғини ҳамда «Марказий Осиё + Россия» давлат раҳбарларининг саммити ўтади.

Қирғизистон ва Тожикистон президентларининг 14-18-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашувдан кейин илк бор учрашуви бўлди.

Садир Жапаров 20-сентябрда БМТнинг Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида, Қирғизистонда «тожик томоннинг ўтган йилларда ва кечаги қилган ҳуқуққа қарши биринчилардан бўлиб ҳужум ҳаракатларининг ҳужжатлаштирилган далиллари бор» деб билдирган.

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги тўқнашувларни «Тожикистоннинг олдиндан режалаштирилган қуролли агрессияси» деб атаган. Тожикистон томони эса воқеани «агрессия» деб атаб, жанжални кучайтиришга Қирғизистонни айблаган.