Мақола соат 18:35 да янгиланди
Депутат Надира Нарматова «Клооп», «Азаттык» ва Kaktus Media нашрларини ёптириш бўйича Жогорку Кенешнинг 12-октябрдаги йиғилишида депутатлардан имзо тўпламоқда. Бу ҳақда халқ вакили Дастан Бекешев телеграм каналида билдирди.
Бекешев Нарматованинг мурожаатида «президент “Клооп”, “Азаттык”, “Кактус”ни ёпиши керак» деб ёзилганини таъкидлади.
«Мен бу хат қонунга умуман мос келмайди деб ҳисоблайман. Чунки, бирон бир оммавий ахборот воситасини ёптиришни талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — деди у.
Надира Нарматова «Клооп»га Бекешев баёноти «ёлғон» деб таъкидлади. У ўзининг имзо тўплаётгани ҳақидаги маълумотни ОАВдан ўқиганини айтиб, «бундай маълумотни Дастан Бекешов қаердан олибди» дея савол берди.
Мақола нашр қилинганидан кейин Бекешев твиттер орқали Нарматова унинг хонасига «“исботлаб бер” деб уришгани келганини ёзди». Шунингдек у Нарматованинг имзо тўплаётганини депутатларнинг кўпчилиги кўрганини, баъзилари қўл қўйганини таъкидлади.
Аввалроқ, 15-сентябрда Ўшнинг марказий майдонида 30га яқин киши «Азаттык» идорасини очишга қарши митинг ўтказган. Баъзи депутатлар бу масалани парламентда кўтариб чиқиб таҳририятнинг идора очишига қарши бўлишган.
Надира Нарматова «“Азаттык”нинг Қирғизистон республикасининг ижобий жиҳатидан, салбий жиҳатини кўп кўрсатиб келаётгани — аччиқ ҳақиқат» дея таъкидлаган.
«Шунинг учун бу масалани ўзингиз кўриб чиқиб, тегишли шахслар билан гаплашиб, миллатлараро муносабатга чўғ солмасдан, халқнинг ғазабини қайнатмай, давлат яхлитлигига, хавфсизлигига шубҳа қилмасдан, тақиқланг», — деб Нарматова парламент раисига мурожаат қилган.
Нодира Нарматова —парламентдаги ҳукмрон «Ата-Журт Қирғизистон» фракцияси депутати. Жорий йилнинг 10 февраль куни у парламент йиғилишида ҳамкасбларини 2014-йилда ўзи ташаббус кўтарган «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишга таклиф қилди. Депутат Қирғизистондаги ноҳукумат ташкилотлар «ҳукуматга тинчлик бермаяпти» деб ҳисоблайди.
Мустақил ОАВга босим
Қирғизистондаги мустақил нашрлар тазйиққа учраб келади. Аввалроқ, 12-сентябрь куни «Клооп» нинг офиси жосусликка учраган эди.
Йил бошида мамлакат мустақил медиалари: «Клооп», «Азаттык» жана Kaktus.Media’га қарши митинг ўтказилган.
Бундан ташқари, мустақил журналист Болот Темиров ва унинг Temirov Live жамоаси ҳам таъқибга учради. МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиевнинг яқинлари ҳақида суриштирувдардан сўнг журналистга нисбатан тўртта жиноий иш қўзғатилган.
Темиров бу жиноий ишларни Камчибек Ташиев оиласининг «ишлари»ни фош қилгани учун «тазйиқ» деб атади. Бироқ, МХДҚ раҳбари суриштирувдаги маълумотлар «ўйлаб топилган» деб, айбловларни рад этган.
Бироқ тергов ҳужжатлари билан танишган «Клооп» ва OCCRP’ журналистлари Темировга нисбатан таъқиблар юқоридан, МХДҚ раҳбарлигида уюштирилган деган хулосага келишди.
Шунингдек, март ойи бошида Next TV’директори Таалай Дуйшонбиев МХДҚ томонидан ҳибсга олиниб, телеканалга кириш тақиқланган эди. Кейинроқ Дуйшонбиев «халқаро адоват қўзғатиш»да айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бироқ, у уч йил муддатга пробация назоратига олиниб, суд залидан озод қилинган.