Боткен: Қуролли можаролар пайтида эвакуация қилинган 6000 дан ортиқ аҳоли уйларига қайтмади

248

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашув вақтида эвакуация қилинган 6 мингдан ортиқ одам уйига қайтмаган. Бу ҳақда ФВВ  матбуот хизмати хабар берди.

Муассаса маълумотларига кўра, айни пайтда вақтинчалик бошпаналарда мингдан ортиқ одам бор. Беш мингга яқин Боткеннинг аҳолиси бошқа маҳаллий аҳолининг уйларида истиқомат қилмоқда.

Жами қуролли тўқнашувда  Боткен вилоятидан 136 770 нафар фуқаро эвакуация қилинган бўлиб, ҳозирда улардан 130 650 нафари ўз уйларига қайтган.

Фуқаро мудофааси комиссияси томонидан қуролли тўқнашув натижасида вайрон бўлган иншоотлар ўрганиб чиқилди. Уларнинг таърифига кўра, 661 та уй зарар кўрган. Уларнинг 423 та турар-жой яшашга яроқсиз, 238 таси таъмирлашга муҳтож.

Шунингдек, вазирлик маълумотларига кўра, 11 та маъмурий-стратегик, 27 та ижтимоий объект, 335 та молхона, 197 та аҳоли турмушини таъминловчи объект ва машина ўтадиган 1 та кўприк шикастланган.

Боткенни қайта тиклаш

22 сентябрь куни Президент Садир Жапаров Боткен вилоятидаги вазият бўйича амалий йиғилиш ўтказди. Унда чегара ҳудудларида эвакуация қилинган аҳолига барча зарур ёрдамни кўрсатиш, уйларни совуқ тушгунича тиклаш бўйича топшириқ берди.

11-октябрь куни Президент Садир Жапаров имзолаган фармонга кўра, Капчигай ва Достук қишлоқларидаги турар-жой биноларининг аниқланган вайроналари бор ёки йўқлигидан қатъи назар, тўлиқ бузилади. Ҳукумат унинг ўрнига янги уйлар қуришни режалаштирмоқда. Бу чегарадаги можарода жабрланган қирғизистонликларга тенг шароит яратиш мақсадида қилинаётганини Президент матбуот хизматидан таъкидлашди.

14—17-сентябрь кунлари қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув бўлган. Отишма содир бўлган ҳудудда яшовчи 140 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

Отишма оқибатида Қирғизистон томонидан камида  63 киши ҳалок бўлиб,  198 киши жароҳатланган.