Ташиев Кампиробод Ўзбекистонга ўтганини айтди

262

10-октябрда Жогорку Кенешнинг ёпиқ мажлисида МХДҚ бошлиғи Камчибек Ташиев Қирғизистон билан Ўзбекистондаги давлат чегара бўйича келишув тўхтатилди. Унга кўра, Кампиробод сув омбори остидаги 4485 гектар ер Ўзбекистонга ўтди.

Йиғилишда видео-сурат ва  аудио ёзиб олишга таъқиқланган, шунинг учун журналистлар МХДҚ раҳбарининг сўзларини ҳар хил айтмоқда.

«АКИпресс» нашрининг журналистлари маълумотига кўра, сувнинг 8 кишидан иборат ҳамкорлик муассасаси назорат қилади: 4 киши Қирғизистондан, 4 Ўзбекистондан.

«Қирғизлар сувни бемалол фойдаланса бўлади», — деб ёзди «АКИпресс» журналистлари Ташиевнинг сўзларини.

Kaktus.media’ журналистлари ҳам Кампиробод сув омборидаги 4485 гектар ер расмий турда Ўзбекистонга ўтганини билдиришди.

«Аввал Кампирободнинг тўғонига фақат Ўзбекистон фуқаролари кира олар эди. Энди ҳамкорлик бошқарув бўлади: Қирғизистондан тўрт киши ва Ўзбекистондан [тўрт киши]. 70 йил давомида сувдан фойдаланиш бўйича қарорни Ўзбекистон мустақил қабул қилиб келган. Энди Қирғизистон фуқаролари сувдан эркин фойдалана олади: суғоришга, молни суғоришга, балиқ овлашга, шунингдек сувни насос билан тортишга. Ўзбекистон муҳандислик қурилишларни ўрната олмайди», — деб ёзди улар Ташиевнинг сўзларини.

24.kg ахборот  агентлиги журналистлари эса Ўзбекистонга нафақат ер балки сув ҳудуди ҳам ўтказиб берилганини айтишди.

Ноқонуний муҳокама

Мухолифат «Бутун Қирғизистон» фракцияси депутати Адахан Мадумаров Ўзбекистон билан бўлган чегара чизиғини келишув лойиҳасига қарши эканини билдирди.

«Шартнома лойиҳасида сув омборига кириш томонларнинг розилиги билан алоҳида келишувда муҳокама қилинади деб айтилмоқда. Ўзбекистон ҳеч қачон бундай қилмайди», — деди у.

Мадумаров шунингдек Камчибек Ташиевни халқ вакилларини қўрқитмасликка чақирди.

«Шу ерда сўзга чиққанларнинг гапи туфайли Ўзбекистон билан музокаралар тўхтаб қолса, жазолайман, деяпсиз. Мени жазоланг. Телевидениени чақириб,  мени отиб ташланг. Кейин менинг кулимни Кампирободга сочиб юборинг», — деб ёзди халқ вакилининг сўзларини 24.kg нашрининг  журналистлари.

Ташиев Мадумаровга ўзининг ўрнига чегара масаласини ҳал қилишни таклиф қилди.

«Биз 4 минг 485 гектар ерни бердик, аммо 19 минг гектарни олдик. Барча баҳсли ҳудудлар бизга ўтди. Биз ҳеч бўлмаганда 1 метр ер бизда қолсин деб ҳаракат қиляпмиз. Агар биронтангиз бу масалани яхшироқ ҳал қила оладиган бўлса, ҳаракат қилиб кўрсин. Мен МХДҚ раислигини ва чегарани делимитация қилиш  комиссияси раислигини Адахан Мадумаровга бир ёки икки йилга ўтказиб берай», — деди Ташиев.

Мадумаров, шунингдек, ушбу масала кўриб чиқилаётганда регламент бузилганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги келишув депутатларга уч кун аввал тақдим этилиши керак эди, бироқ бундай бўлмади.

«Ҳужжатлар регламентни бузиш билан, уч кун эрта тақдим этилмай,  залга кирганда тарқатилди, мана ҳозир имзо қўйдириб юрибди, ҳужжатни олдим деб қўл қўйиб беринг деб. Чингиз  Азаматович, қонун бузиляптими деяпман? Ҳа бузилмоқда деб боряпмизку. Бузилаётган бўлса, тўхтатмайликми? Сиз ҳам айтяпсиз, ҳа бузиляпти деяпсиз. Қонун бузилаётган бўлса,  тўхтатмайлик. Қани бояги экспертларнинг хулосалари? Бизга ҳозир имзо қўйдирмоқда, уятмасми? Шуни баённомага киритиб қўйинглар. Биз қўпол тарзда бузиш билан қабул қилдик деб. Биз қонун ҳам, Конституцияни ҳам четга отиб қўйдик денглар. Биз тушунтириш, буйруқ билан қабул қилдик деб, қонуний эмас», — деб ёзди Мадумаровнинг гапларини Kaktus.media.

Профил қўмитаси раиси Чингиз Айдарбеков қонун лойиҳаси бугун кўриб чиқилмайди, фақат фуқаролик жамияти иштирокида муҳокама қилинади, деб жавоб берди. У  муҳокамада ҳеч қандай қонун бузилмаган деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, ёпиқ йиғилишда фуқаролик жамияти вакиллари ва Кампиробод сув омбори яқинидаги туманлар аҳолиси иштирок этадими-йўқлиги номаълумлигича қолмоқда. Қайси жойлар Қирғизистонда қолади?

Шунингдек, МХДҚ раҳбари Ўзбекистон билан чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича комиссия иши натижасида Қирғизистонга қуйидаги участкалар ўтказилганини айтди:

  • Гавасай ҳудуди — 12 849 га;
  • Олабуқа туманининг Кўксерек қишлоғи — 105 га (у ерда ҚР фуқаролари истиқомат қилади);
  • Олабуқа туманининг Баястан қишлоғи — 212 га;
  • Унгар-Тоо тоғи — 35 га;
  • Қорасув туманининг Оқтош қишлоғи — 100 га;
  • Олабуқа туманининг Қорабелес қишлоғи — 25 га (ушбу қисм бунгача Ўзбекистонда эди);
  • Шаҳрихон каналининг бир қисми — 19,5 га (канал бошидаги 19,5 га Ўзбекистонга қарар эди)
  • Сузоқ тумани — қўшимча  500 га;
  • Ўзган тумани — қўшимча 500 га;
  • Ўрта Тўқай сув омбори — тўлиғи билан Қирғизистон қарамоғида қолишини билдирди;
  • Олабуқа туманининг Биринчи Май ва Кўксерек қишлоқлари — 1 307 га;
  • Ахси тумани  «Аэропорт», Жетиген ва Каравон ҳудудлари — 571 га;
  • Новкен туманининг Шамолдисой қишлоғи — 1 088 га;
  • Аравон тумани — 148 га;
  • Қадамжой туманидаги Кўкдала ва Пилдирак ҳудудлари — 1 013 га.

Ташиевнинг сўзларига кўра, комиссия иши натижаси билан Қирғизистонга  19 699 гектар ер ўтди.

Аввалроқ МХДҚ раиси баённома лойиҳаси Қирғизистон билан Ўзбекистон давлат раҳбарлари имзолаганидан кейин, ратификация қилиш учун парламентга юборилишини айтган.

Қирғизистон -Ўзбекистон чегарасидаги сўзлашувлар

Қирғиз-Ўзбекистон чегарасининг узунлиги 1378 километрни ташкил қилади. Шундан 1170 км ёки 85% аниқланган. Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасида тўққизта баҳсли ҳудуд мавжуд. Ана шундай ҳудудлардан бири – Кампиробод сув омбори бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ўш вилоятининг Қорасув ва Ўзган туманларида Ўзбекистон билан чегарада жойлашган.

26-сентябрь куни Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича  икки давлат ҳукумат делегациялари баъзи участкалар бўйича янги келишув лойиҳасини  келишиш тартиб-таомилларини бошлаш имконини берувчи баённомани имзолади.  Аммо ҳукумат баённоманининг мазмунини эълон қилмаган

29-сентябрь куни Ўш вилоятининг Ўзган туманида 300 га яқин киши йиғилиб митинг ўтказди. Маълумотга кўра аҳоли  «сув омборининг ери  Ўзбекистонга ўтиб кетиши мумкин» деб хавотирланиб, икки томонлама сўнги шартномаларни ошкор қилишни талаб қилган

4-октябрь куни Ўзган тумани ҳокимлигида Кампиробод масаласи бўйича Президент Садир Жапаров иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бироқ, унга  аҳолининг аксарияти  киритилмаган - бу бинонинг торлиги билан изоҳланган.

Кейинроқ президент Садир Жапаров «Кабар» миллий агентлигига интервью бериб, баҳсли участкаларнинг 99 фоизи Қирғизистонга ўтганини айтди.

У бунгача Кампиробод бутунлай ўзбек томони назорати остида бўлганини айтган. Бироқ бугунги келишувга кўра, тўғон Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан тенг равишда бошқарилади.