Садир Жапаров: Мен қанча вақт ҳукуматда бўлсам, Ташиев ҳам шунча ўтиради

242

Президент Садир Жапаров «Кабар» давлат нашрига берган интервьюсида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев билан дўстлиги ҳақида гапирди.

Давлат раҳбари Ташиев билан ҳеч қачон жанжаллашмаслигини таъкидлади.

«Иккимизни «ҳокимиятни талашмоқда» деган гап ёлғон. У менинг кўрсатмаларимни қатъий бажаради. Чунки мен шахсий манфаатлар учун эмас, балки давлат манфаати учун буйруқ бераман”, деди у.

Жапаровнинг айтишича, у МХДҚ раҳбари билан «икки йилдан бери уриштира олмай келаётган» гуруҳлар борлигидан хабардор.

«Улар "Ташиев кадрлар масаласини ҳал қилмоқда. Ташиев президент бўлишни истамоқда" деяверишса мен уларга ишониб, жаҳл билан Ташиевни хизматдан олармидим. Мен ҳокимиятда қанча ўтирсам, Ташиев ҳам шунча ўтиради», — деди Жапаров.

Жапаров ва Ташиевнинг ҳокимиятга келиши

Қирғизистонда 2020-йилнинг октябрь ойида ўтган парламент сайловидан кейинги оммавий норозиликлар оқибатида Сооронбай Жээнбеков президентлик хизматидан айрилиб, Кубатбек Боронов бошқарган ҳукумат истеъфога кетган.

Жогорку Кенешнинг депутатлари эса янги бош вазир қатори қамоқдан чиқарилган сиёсатчи Садир Жапаровни қабул қилиб, кейинчалик Жапаровга президентнинг ваколатларини ҳам юклаган.

Натижаси бекор қилинган парламент сайловига собиқ депутатлар Камчибек Ташиев ва Садир Жапаров тузган «Мекенчил» партияси қатнашган. Дастлабки натижалар бўйича “мекенчиллар”  6,95% овозга эга бўлишган.

Шунга қарамай мекенчилларнинг бахтини Жапаров ҳукуматга келиб очди десак бўлади. Чунки Садир Жапаров ҳукумат раҳбари ва президентнинг вазифасини бажарувчи бўлиб турганда ҳам, ундан кейин президентлик сайловини енгиб чиққандан кейин ҳам «Мекенчил» партиясининг аъзолари турли хизматларга ўрнаштирилган. Уларнинг саф бошида Камчибек Ташиев ҳам бор. Жапаров президентнинг ваколатларига эга бўлгандан кейин МХДҚнинг етакчилигига яқин дўсти Камчибек Ташиевни тайинлаган.

Ташиев Жапаровга 6-октябрда у қамоқдан бўшатилгандан бошлаб ҳамрохлик қилиб юрган. Шунинг учун депутат Омурбек Текебаев Ташиевни «дўст-секретарь» деб атаган.