Ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рузиев Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида ногиронлиги бор қиз милиция ходимлари тарафидан калтаклангани ҳақидаги маълумотни твиттер саҳифасига ёзди.
Рузиевнинг айтишича, жабрланувчи бош миясидан жароҳат олиб, бадани кўкарган аҳволда вилоят касалхонасига ётқизилган.
Милиция нима дейди?
Бу бўйича Иссиқкўл вилоятининг ички ишлар бошқармаси «Клооп»га бу маълумотни инкор қилиб, воқеа юз берган куни аёл маст аҳволда жанжал чиқарганини билдирди.
Матбуот хизмати билдиришича, 6-октябрга ўтар кечаси милицияга «Шашлычный двор» кафесининг эгаси мурожаат қилган. Ўшанда кафенинг эгасига номаълум аёл маст аҳволда, сабабсиз унга қарши қўпол сўзларни айтиб, жанжал чиқарган.
Милиция ходимлари айни куни тунда воқеа бўлган ерга бориб, Қоракўл шаҳрининг 24 ёшдаги турғуни жамоат тартибини бузаётганини аниқлашган. Тиббий экспертиза унинг маст аҳволда бўлганини кўрсатган.
Тергов вақтида аёл «жанжал» қилиб, тўсқинлик қилганини айтишган.
«У уятсиз гапларни айтишда давом этиб, столнинг устидан милиция ходими Т.К.га тегишли iPhone XR телефонини олиб, куч қўлланиш билан ерга ирғитиб юборган. Натижада телефоннинг дисплейи бузилган», — деб маълум қилинади милициядан.
Милициядан барча процедуралардан кейин аёлга ота-онасининг ҳамкорлигида уйига кетишга рухсат берилганини таъкидлашди.
«Милиция ходимларининг барча ҳаракатлари видео тасвирга олинган, у ерда ҳеч қандай ҳужум қилиш факти йўқ. Аксинча, аёлнинг милиция ходимларига қарши беҳаё гапларни айтиб, уларни уришга ҳаракат қилган», — деб айтилади вилоят ИИБнинг маълумотида.
Эртасига Қоракўл шаҳар ИИБга вилоят касалхонасидан билдирув келиб тушганини матбуот хизмати билдирди. Уларга баданидан жароҳат олган аёл келганини айтишган.
Мазкур факт Қоракўл шаҳар ИИБнинг электрон маълумот журналига ҳам қайд этган.
Бундан ташқари, милиция ходимлари таъкидлаганидек, аёл Қоракўл шаҳрининг прокуратурасига милиция ходимлари тарафидан калтаклангани ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Ариза рўйхатга олиниб, прокуратурада кўриб чиқилмоқда.