Италия: Қирғизистонликлар кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритди

206

Кикбоксинг бўйича Қирғизистон терма жамоаси Италияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритди. Бу ҳақда ушбу спорт тури федерацияси хабар берди.

Маълумотга кўра, спортчилар олтин, кумуш ва тўртта бронза медални қўлга киритган.

Марат Мусаев лоу-кик (54 кг) тоифасида жаҳон чемпиони бўлди. Киклайт тоифасида (42 кг) кумуш медаль Арсен Улановга насиб этди.

Бронза медалларини Қирғизистонга Назик Ниязова, Амир Кинванлун, Тилек Тогузбаев ва Даниел Исаков олиб келди.

Чемпионат 30-сентябрдан 9-октабргача Лидо-ди-Езоло шаҳрида бўлиб ўтди.