Қирғизистонлик Дмитрий Дороженко Россияда ўтаётган пауэрлифтинг бўйича Дунё чемпионлар ўртасидаги жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда давлат божхона хизматидан бидиришди.
Маълумотга кўра, Дмитрий Дороженко божхона хизматининг ходими, у турнирда олти рекорд ўрнатган.
Муассасанинг маълумотига кўра, чемпионатга Қирғизистон номидан жами уч нафар спортчи иштирок этган. Улар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган.
Турнирда Озарбайжон, Қозоғистон, Россия, Эстония, Арманистон ва Қирғизистондан спортчилар иштирок этган.