Садир Жапаров тўртта вазирликнинг янги раҳбарларини тасдиқлади

253

Президент Садир Жапаров тўртта вазирликнинг янги раҳбарларини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда президент маъмурияти хабар берди.

Масалан, давлат раҳбари Таалайбек Ибраевни энергетика вазири, Уланбек Мамбетакуновни таълим ва фан вазири, Тилек Текебаевни транспорт ва коммуникациялар вазири, Алтинбек Максутовни эса маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири этиб тайинлади.

Ушбу  вазирларни тайинланишига 6 октябрь куни Жогорку Кенеш депутатлари ҳам розилигини берган.

Аввалги вазирларнинг ишдан бўшатилиши

Президент Садир Жапаров 3 октябрь куни Дўсқул Бекмурзаевни энергетика вазири, Алмазбек Бейшеналиевни эса таълим ва фан вазири лавозимидан озод қилган.

Бейшеналиев билан Бекмурзаев коррупция ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноят ишларида гумон қатори бўлмоқда.

Маданият вазири Азамат Жаманкулов билан транспорт вазири Эркинбек Осоев ўз хоҳишига кўра лавозимларидан истеъфога чиқди. Садир Жапаров уларни ишдан бўшатиш тўғрисидаги фармонларни имзолаган.