Акилбек Жапаров: Келажакда болалар бугунги кунни Садир Жапаров билан боғлашади

244

Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров 7 октябрь куни бугунги одамлар ўтмишни Исхак Раззаков ва Турдакун Усубалиевлар билан боғлашаётганидек, бир кун келиб болалар ҳам ҳозирги вақтни президент Садир Жапаров билан боғлашига ишонишини айтди.

Бу ҳақда ҳукумат раҳбари Бишкекдаги №20 мактаб гимназиясининг қўшимча биноси очилишида айтиб ўтди.

Жапаровнинг сўзларига кўра, янги аҳоли пунктларида 5 та янги мактаб қурилган, қолган мактабларда ёрдамчи бинолар қурилган, иккита авария ҳолатидаги мактаб ўрнига эса янгилари фойдаланишга топширилган.

«1950-1959 йилларда Фрунзе шаҳрида 11 мактаб қурилди, бу саноатлаштириш даври эди, бу даврларни Исхак Раззаков билан боғладик. 1960-1969 йилларда эса 31 та мактаб қурилган, бу Турдакун Усубалиев даври эди. 2022-йилда 5 ой ичида Бишкекда 15 та мактаб, 1 та болалар боғчаси қурдик. Ўйлайманки, қачондир фарзандларимиз бу онни Садир Жапаров билан боғлайдилар», — деди у.

Жапаров ҳукумат яқин йилларда Бишкек аҳоли пунктларида яна еттита мактаб қуришни режалаштирганини қўшимча қилди.

Қирғизистондаги мактаблар

Қирғизистонда мактаблар билан боғлиқ масала долзарблигича қолмоқда. Биринчидан, ўқувчилар  талабалар сони жуда кўп - бир партада уч киши ўтирган ҳолатлар мавжуд. Иккинчидан, фойдаланилаётган мактаб биноларининг аксарияти авария ҳолатида. Оқибатда жорий йилнинг май ойида Чотқолдаги мактабдаги каби у ерда таҳсил олаётган болаларнинг дарс вақтида шифти қулаб тушмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Мамлакат ҳукумати, албатта, бу масалалардан хабардор. Бундан уч йил аввал, 2019-йилда ҳукумат ишчи гуруҳи мамлакатдаги авария ҳолатидаги мактаблар сонини ҳисоблаб чиқди – 245. Ишчи гуруҳ хулосасига кўра, уларни бузиш керак, чунки улар ўқувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдиради, уларнинг ўрнига эса -  янги бинолар қурилиши керак.

Агар Президент Садир Жапаровнинг сўзларига ишонадиган бўлсак, янги мактаб бинолари етишмаслиги масаласи фаол ҳал этилмоқда. Апрель ойи охирида Президент бир ярим йилдан сал кўпроқ вақт ичида – 2020-йилнинг октябридан 2022-йилнинг апрелигача бўлган даврда мамлакатда 68 та мактаб қурилиши якунланганини,  уларнинг барчаси республика бюджети ҳисобдидан қурилганини билдирган.

Бироқ, «Клооп» ва «Дата мектеп»  бу мактабларнинг баъзилари янги эмаслигини аниқладилар – улар фаолият юритаётган мактабларнинг қўшимча бинолари билан спорт заллари эканини аниқлашган.