«Мукофот айбдорни топди». ТИВ вакили Раҳмоннинг Путин томонидан тақдирлангани ҳақида ўз фикрини билдирди

257

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чингиз Кустабаев Путиннинг Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни орден билан тақдирлашига ўз муносабатини билдирди, «мукофот айбдорни топди», деди.

Кустабаев Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашувлар чоғида бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлган, оналар қайғуга ботган бир пайтда Раҳмонга бундай мукофот берилгани ажабланарли эканини таъкидлади.

«Тожикистон президенти бунгача апрель ойидаги Қирғизистонга қарши қуролли тажовуздан сўнг “икки давлат ўртасидаги дўстлик, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун” деб мукофотлангани ёдимизда. Эндиликда  “Ватанга хизматлари учун” III даражадаги ордени “минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлагани учун” деб тақдирланмоқда. Тожикистон ҳукумати Марказий Осиё давлатлари халқларининг тинчлиги ва осойишталигини бузаётганда минтақадаги қандай хавфсизлик ҳақида гапириш мумкин», — деди у.

Аввалроқ Жогорку Кенеш депутати Дастан Бекешев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Путин томонидан орден билан тақдирланганидан ғалати ҳолат юзага келганини айтганди.

«Албатта, биз эшикни қарсиллатиб ёпиб қўйсак бўлади, лекин кейин бизда катта муаммо бўлиши эҳтимол, чунки  Россия билан товар айланмамиз катта ва у ерда кўплаб фуқароларимиз яшайди. Агар биз эшикларимизни қарсиллатиб ёпмасдан, яъни муносабат билдирмасак, гўё ҳамма нарсага суқилиб киргандай, ҳамма нарса бизга ёқди, бизни бундан кейин ҳам шундай камситишда давом этишингиз мумкин дегандай бўлади», — деган депутат.

Бир кун аввал Россия президенти Владимир Путин Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмонни «Ватан олдидаги хизматлари учун» III даражали ордени билан тақдирлаганини 4-октябрь куни Кремлдан билдиришган.

Фармонда Раҳмонга мукофотни «Россия билан Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун»  тақдирлангани айтилади.