Жогорку Кенешда «Мекенчил» деб аталган янги депутатлар гуруҳи тузилди

225

Жогорку Кенешда 14 депутат «Ата-Журт Қирғизистон» фракциясидан чиқиб, янги депутатлар гуруҳини тузишди. Бу ҳақда парламентнинг йиғинида депутат Элмурза Сатибалдиев билдирди.

«“Ата-Журт Қирғизистон” фракциясининг лидери спикер бўлиб сайлангани сабаб, депутатлар фракциясидан чиқиб, “Мекенчил” депутатлар гуруҳини тузишди», — деди у.

Халқ вакили ҳозирда бу гуруҳга 14 нафар депутат кирганини қўшимча қилди.

Депутат Жанибек Абиров эса «Мекенчил» депутатлар гуруҳнинг лидери бўлиб Элмурза Сатибалдиев тайинланганини билдирди.Шунингдек «Ата-Журт Қирғизистон» фракциясининг янги лидери бўлиб Бактибек Сидиков сайлангани маълум бўлди.

Аввалроқ, 5-октябрда фракциянинг лидери Нурланбек Шакиев Жогорку Кенешнинг спикери бўлиб тайинланган.

Нурланбек Шакиев дегани ким?

Нурлан Шакиев 45 ёшда. Ақси туманининг Қоражиғач қишлоғида туғилган. 1999-йили Скрябин номидаги Қирғиз миллий аграр университетининг бошқарув мухтахассислигини тугатган.

Шакиев NewTV телеканалининг директори қатори маълум. Айнан шу телеканал 2019-йили «ижобий» Курманбек Бакиев ҳақидаги сюжетни эфирга қўйган. Сюжетдаги қаҳрамонлардан бири собиқ президентнинг ўғли Максим Бакиевни Максим эмас, Манас деб аташни истаганини,  Курманбек Бакиевни эса ижобий жиҳатдан кўрсатиб, «у яхши ишлаганини» ва уни Қирғизистонда «ҳурмат қилишади ва яхши кўришади» деб айтган.

Ўшанда Нурланбек Шакиев сюжетни Бакиевнинг синфдошлари тасвирга олганини айтган.

Шакиев Курманбек Бакиевнинг жамоасида 2006-2009-йиллари ишлаган. Аввал ўша вақтдаги президент администрациясига матбуот котиби бўлиб келган, Бакиев тахтдан қулатилгандан бир йил аввал президентнинг жамоатчи маслаҳатчиси бўлган.

2009-йили «ЭлТР» жамоат телеканалини бошқарган, аммо революциядан кейин хизматдан олинган. Ҳукумат алмашгандан кейин эса 2010-2011-йиллари Маданият, ахборот ва туризм вазири бўлган.

2010-йилдаги парламент сайловига «Бутун Қирғизистон» партияси, 2015-йилдаги парламент сайловига «Республика — Ата-Журт» партияси билан қатнашган. 2021-йили эса Шакиев №17 Ақси сайлов округидан депутат бўлиб келган.

Мақоланинг муаллифи: Зулайка Эркимбаева