Мудофаа вазирлиги: Прокуратура ўзини-ўзи отиб олган ҳарбий бўйича экспертиза тайинлади

238

Мудофаа вахирлигининг матбуот хизмати 5-октябрда «Илбирс» махсус бўлинмасининг прапорщиги ўзини кўкрак қисмига отиб олганини «Клооп»га хабар қилди. Ҳозирда ярадор бўлган ходим касалхонада ётибди — аҳволи қаноатланарли.

Бош прокуратурадан «Клооп»га воқеани Боткен гарнизонининг Ҳарбий прокуратураси текшираётганини маълум қилди.

«Суд-тиббий, баллистик ва кимёвий экспертизалар тайинланди. Текширувнинг натижаларига кўра ҳуқуқий баҳо берилади», — деб билдиришди назорат органидан.

Асосий саҳифадаги сурат: Жазони ижро этиш хизмати